Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

хавотирим ўринсиз эди. Форумнинг кейинги кунларини бир-бирига дунё ҳақидаги билимларини тушунтиришга сарфлаган бу етакчилар камбағаллик ҳақида оддий аҳолидан бироз кўпроқ маълумотга эга экан холос. Уларнинг 61 фоизи биринчи саволга тўғри жавоб берди. Аммо улар қолган икки саволга ўтганда – келажакда аҳоли сони қанчага етиши ва бирламчи тиббий хизматдан одамлар фойдалана олиши ҳақида – шимпанзелардан ҳам расво натижани кўрсатди. У ерда ўтирганлар учун энг сўнгги маълумотларни олиш ва уларни доимий равишда янгилаб турадиган маслаҳатчилар билан мулоқот қилиш сира муаммо эмасди-ку. Уларнинг нодонлигини эскирган дунёқараш натижаси деб бўлмасди. Лекин дунё ҳақидаги элементар фактларга ҳам нотўғри жавоб беришди.

      Давос сафаридан кейин менга ҳаммаси кундек равшан бўлди.

      Драматик инстинктларимиз ва ўта драматик дунёқарашимиз

      Шундай қилиб, қўлингиздаги китоб дунёга келди. Унда мен йиллар давомида одамларга фактларга асосланган дунёқарашни шакллантириш ва факт қаршисида ҳам уни қандай нотўғри талқин қилаётганликларини эшитиш орқали келган хулосаларимни бўлишаман. Оддий аҳолидан тортиб ақлли, яхши таълим кўрган экспертларгача – одамлар дунё ҳақидаги фактларга асосланган саволларга нега шимпанзелардан ҳам ёмон жавоб беришини тушунтираман (бу борада нима қилишингиз мумкинлигини ҳам айтаман). Хуллас:

      Дунё ҳақида ўйланг. Уруш, зўравонлик, табиий ва техноген офатлар, коррупция. Вазият ёмон ва вақт ўтган сари яна ҳам ёмонлашиб бораётгандек туюлади, тўғрими? Бойлар янада бойиб, камбағаллар тобора камбағаллашиб кетяпти. Камбағаллар сони ортмоқда. Агар фавқулодда чора кўрмасак, тез орада табиий ресурсларимиз ҳам тугаб битади. Умуман олганда ғарбликларнинг аксарияти ОАВларда шундай манзарани кўради ва миясида ҳам шу фикрлар айланади. Мен буни ўта драматик дунёқараш деб атайман. Бу одамни стрессга солади ва адаштиради.

      Аслини олганда, дунё аҳолисининг катта қисми даромад шкаласининг ўрталарида яшайди. Балки, улар биз ўрта синф вакиллари деб тушунадиган одамлар эмасдир, аммо ўта қашшоқ ҳаёт ҳам кечирмайди. Уларнинг қизлари мактабга боради, фарзандлари эмланади, икки фарзандли оилада яшайди ва таътилда чет элга боришни истайди, албатта қочоқ сифатида эмас. Аста-секин, йилдан йилга дунё ривожланиб боряпти. Ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳар йили бўлмаса ҳам, умуман олганда вазият яхшиланиб боряпти. Дунё улкан муаммоларга дуч келишига қарамай, яхши натижаларни ҳам қайд этиб бормоқда. Ана шу фактларга асосланган дунёқараш ҳисобланади.

      Менинг фактларга асосланган тестларимни ечаётганда ана шу ўта драматик дунёқараш одамларни энг салбий жавобларни танлашга ундайди. Одамлар ўйлаётганда, тахмин қилаётганда ёки дунёдаги ҳодисаларни ўрганаётганда доим интуитив равишда ўз дунёқарашига суянади. Демак, агар дунё ҳақидаги тасаввурингиз нотўғри бўлса, ўз-ўзидан нотўғри тахмин қиласиз. Лекин ўта драматик дунёқараш шаклланишига

Скачать книгу