Мавлоно. Ўндер Меҳмет

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мавлоно - Ўндер Меҳмет

Скачать книгу

уч минг тилла жўнатган экан, Баҳо Валад:

– Халифанинг моли ҳаром ва шубҳалидир. Завқ ва кайфу сафога берилган одамнинг совғасини қабул қила олмайман, – дея бу ҳадяни ортга қайтаради. Жума ваъзида эса халифага нисбатан оғир сўзлар сўйлайди:

– Мўғул қўшинлари ён-атрофни ёқиб, йўқ қилиб келмоқда. Сизни ҳам исканжага олиб ўлдиришади. Ҳали вақт ғаниматда ҳозирлик кўринг, кўнгил кўзидан ғафлат пардасини кўтариб, Тангрига тавба-тазарру қилиш пайида бўлинг, – дейди.

Ҳақиқатан ҳам кўп вақт ўтмай, Чингизхон қўшинлари томонидан Балх ишғол қилингани, халқи қиличдан ўтказилиб, кутубхоналар ёқилгани ҳақидаги хабар Бағдодга етиб келади.

Балхдан кўчишнинг сабаби яна бир бор ўз тасдиғини топганди. Маълум бир муддат ўтиб, Бағдод халқи ҳам шундай балога учрайди, халифа мўғуллар қўлида жон беради.

Баҳо Валад Бағдодда ҳам кўп қолмади. Маккага, Байтуллоҳга бориб эҳромга кириш учун йўлга тушди.

“БИЗНИНГ ҚЎНАЛҒАМИЗ ҚЎНЁ ШАҲРИДИР”

Карвон оғир-оғир Куфага, у ердан Макка томон ҳаракат қилмоқда эди. Ҳар мўминга умри мобайнида бир бора фарз бўлган Ҳаж қарзи адо этилиши лозим эди. Баҳо Валад билан Мавлоно ота-ўғил Маккада бўлиб, чуқур бир хушуъ4 ичра Каъбани тавоф қилиб, такрор йўлга тушган эдилар. Эндиги йўл шимол сари эди.

Маккадан Мадинага йўл олиб, бу ерда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мақбарасини зиёрат қилгач, ниҳоят, Қуддусга, ундан тағин ойларча йўл босиб, жазирама чўлларни сабр-тоқат билан кечиб ўтиб, Шомга етиб келадилар.

Шом халқи Баҳо Валадни шаҳар ташқарисида кутиб олиб, шу ерда муқим яшаб қолишини исташади. Баҳо Валад:

– Тангри бизга Рум (Онадўли) тупроқлари сари йўл олишимизни буюрмоқда. Бизнинг қўналғамиз Қўнё шаҳридир, – дея рози бўлмайди.

Карвон Онадўлига, Салжуқийлар давлати ҳудудлари томон йўл олади. Ҳалаб5га, у ердан Малатиё6га кечилади. Ҳеч бир қўноқда бир ёки икки кундан ортиқ турилмасди. Карвон айни пайтда мангучакларнинг қўли остида бўлган Эрзинжон7га йўналади. Эрзинжон ва мангучакларнинг шуҳратли султони Фахриддин Баҳромшоҳ ва завжаси Исматий Хотун Баҳо Валад ўз диёрлари сари келаётганини эшитиб, уни кутиб олиш учун Эрзинжон яқинидаги Оқшаҳар қасабасига қадар келдилар. Баҳо Валад бу ерда ҳам мадрасадан қўним топди. Сўнг яна йўлга тушиб, Сивас, Қайсари, Ниғда йўли орқали Ларенда8 (Қаҳрамон шаҳар)га етиб келдилар…

Баҳо Валаднинг келаётгани ҳақидаги хабар Ларендага бир неча кун олдин етиб борганди. Салжуқийлар амири ва Ларенда шаҳри волийси Амир Муса Бей бир қанча юксак мартабали акобирлари билан яёв шаҳар ташқарисига йўл олишади ва Баҳо Валадни кутиб олиб, саройга даъват этишади.

Ҳеч бир шаҳарда, ҳеч кимсага юк бўлишни истамаган ва мадрасадан бошқа жойга қўнмаган Баҳо Валад бу ерда ҳам Амир Муса Бейнинг таклифини рад этади ва биронта мадрасадан жой беришларини сўрайди. Унинг бу истагини бажонидил қабул қилган Муса Бей дарҳол мадраса қурилишига

Скачать книгу

4

Хушуь – ўзини паст тутиб ёлвориш.

5

Ҳалаб – Суриядаги шаҳар номи.

6

Малатиё – Онадўлидаги шаҳар номи.

7

Онадўлидаги шаҳар номи

8

Сивас, Қайсари, Ниғда, Ларенда – Онадўлидаги шаҳар номлари.