Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 42
Аввалги фикрни давом эттирсам: ўзимизга тегишли бўлмаган нар-салардан воз кечар эканмиз, одамларнинг зулмини зулм билан қайтармоғимизга ҳожат қолмайди. Дейлик: рўпарамизда қамоқхона турибди. Унинг мавжудлиги руҳингизга қандай зарар етказиши мумкин? Нима учун уни бузишга киришмоғингиз керак? Нима учун ундаги одамларни ўлдира бошлаш лозим? Бу қамоқхона, ундаги кишанлар ўз хизматига эга. Ўзига тегишли бўлмаган нарсалардан воз кечган инсон агар бу кишанга банди қилинса ҳам, фақат жисми боғланади, руҳи эса озод ҳолда қолаверади. Руҳига ҳеч ким дахл қила олмайди ва у ўз хоҳишича яшайверади.
У одам бунга қандай эришади? У ўзининг иродасини букиб, Аллоҳнинг иродаси қаршисида тиз чўктирган. Агар Аллоҳ унинг безгакдан титрашини истаса, у одамнинг ўзи ҳам буни истайди. Агар Яратган Тангри бу ишни истаса, у одам ҳам айнан шуни ихтиёр этади. Агар Рабби бирор ҳодиса юз бермоғини хоҳласа, у одам ҳам истайди. Тангри истамади, у ҳам хоҳламайди. Агар Қодирул Ҳолиқ унинг азоб чекишини, оқибат ўлим топишини тақдир этдими, у одам ҳам шундай азоб чекмоқни ва жон бермоқни орзу этади. Айнан шу фазилат одамнинг бошқалардан қўрқмай яшамоғига имкон беради.
Дадажонимнинг ҳарбий офицер бўлганларини ҳалигача тасаввуримга сиғдира олмайман. Бировга бақира олмайдиган, пашшани ҳам ўлдира олмайдиган одам қанақасига ҳарбийда хизмат қилди экан, деб ўйлайман. Офицерларнинг ғоят бешафқат ва бемеҳр бўлишларини, қўполликлари, сўконғич эканликларини эшитардик. Дадажонимда бу каби иллатлар йўқ эди. Шунинг учун бўлса керак, ҳарбийда кўп хизмат қилмаганлар, Самарқанддаги Ўзбек дивизиясида бир қанча муддат хизмат қилгач, захирага чиққанлар. Совет даврида “ДОСААФ” деб номланган ярим ҳарбий идора ўттизинчи йилларда “ОСОАВИАХИМ” (Обшество содействия обороне, авиационному и химическому строительству – мудофаа, авиация ва кимёвий қурилишга кўмаклашувчи жамият) деб аталган. Захирага чиққач, шу жамият хизматига юборилганлар. “Бахт йўқ эди, бахтсизлик ёрдам берди”, деганларидек, хизматдан вақтида кетган эканлар. Кўп ўтмай, Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов ва унга яқин бўлган комдив (генерал майор даражаси) Миркомил Миршаропов халқ душманлари деб эълон қилиниб қамоққа олиндилар ва отилдилар. Ўзбек дивизияси тарқатилиб, барча офицерлари қамоққа олинган. Пулемётчилар ротасининг командири бўлган Собир Раҳимов ҳам қамалган, урушдан аввал озод этилиб, кейин жангга кетган. Ўзбек дивизиясидаги бир неча взвод командирларига эса тегишмаган, улар кейинчалик ҳарбийда эмас, балки нозик идоранинг полковниги даражасига қадар хизмат қилишган. Мен буни кейинроқ билганман. Дадажоним бир шаҳарда яшасалар ҳам, негадир у дўстлари билан борди-келдилари