Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 43

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

концерт”да дадажоним учун бу қўшиқларни эшиттиришларини илтимос қилардим. Кекса санъаткорларнинг ашулалари ёзилган пластинкаларни олиб келиб берардим.

      Етмишинчи йилларда “Мамат ҳофиз” номи билан машҳур бўлган Муҳаммаджон Каримовга улфат эдилар. Маҳалладаги қўни-қўшниларнинг “гап” деб аталмиш улфатларига ҳофиз таклиф қилиниб, қўшиқларини мириқиб тинглашарди. Тарқалишда уй эгаси унга озгина пул берарди. Ҳофиз бошқа санъаткорлар каби индамай кетмасдан, улфатнинг аъзоси сифатида уларни уйларига чақириб “гап” берардилар. У кишининг фақат қўшиқлари эмас, хулқи ҳам ёқимли эди. Бир одамнинг тўйида икки сўри қўйилган бўлиб, биттасини уламолар, иккинчисини Муҳаммаджон ҳофиз ва унинг созандалари эгаллашган экан. Тўйхона тўлганда ёш уламолардан бири савлат тўкиб кириб келибди. Уламолар ўтирган сўрида жой бўлмагани учун қўшни сўрига таклиф қилишса, у: “Мен ҳофизлар билан бирга ўтирмайман”, – дебди. Ҳофизнинг кўнгли оғриса-да, индамабдилар. Тўйдаги хизматларини қилибдилар. Тарқаш пайтида ўша кибрли уламони четга тортиб: “Тақсир, “ҳофизлар билан бирга ўтирмайман”, деб кўнглимизни ранжитдингиз. Биз урушдаги жанггоҳларда намозни қазо қилмаганмиз. Тупроқда таяммум қилиб бўлса-да, вақтида адо этган-миз”, – дебдилар.

      Тўғрилик Мусо алайҳиссаломнинг ҳассалари кабидир. Эгрилик эса сеҳргарларнинг сеҳрига ўхшайди. Тўғрилик ўртага чиқиши билан уларнинг ҳаммасини ютади. Тўғрининг ёрдамига чопган – Аллоҳ таолонинг ёрдамига чопган. Ҳар бир сохталик иймонсизликка етаклайди, ҳар бир тўғрилик иймондандир.

      Инсондаги ажойиб хулқлардан бири ростлик – тўғриликдир. Тўғрилик одамдаги барча ишларнинг тартиб ва маромда кетишини таъминлайди. Тўғрилик издан чиқдими, демак, ҳамма ишларнинг тартиби бузилади. Хоҳ катта ва улуғ ишлар бўлсин, хоҳ кичкина ва арзимас амаллар бўлсин, агар диққат кўзи билан қаралса, уларда тўғрилик йўқ экан, ҳаммаси хароб бўлади. Барча турдаги ишларнинг бари тўғрилик билан барқарор, шу ишларни амалга оширувчилар эса тўғрилик билан бардам ва устувордирлар. Ҳаётда одамнинг узоқ яшаши эмас, тўғри яшамоғи муҳимроқ. Тўғриликка ишонмаган ақлнинг ўткир бўлганидан фойда йўқ. Соатнинг ҳам югуриб кетиши эмас, тўғри юриши муҳимроқ. “Сен то қувватинг бор экан, доимо ростлик ва тўғрилик йўлини тут, – дейди дониш аҳли. – Шунда сен саодат чаманидан муддао гулини терасан. Ўқни қара, тўғри бўлгани учун юзи доим гулгун. Камон эгри бўлгани учун каноп билан боғланиб, банди қилинган”.

      Халифа Хорун ар-Рашид янги сарой бино қилишни ихтиёр этди. Унинг истаги бўйича сарой ўртасига тўғри бир устун қўйиш зарурати туғилди. Халифанинг буйруғига кўра, шундай устунбоп ёғочни қидира-қидира Бағдодга яқин бир қишлоқдан топдилар. Устунбоп ёғоч Бағдодга келтирилганда Хорун ар-Рашид ёнига амалдорларини олиб, устунни кўрмоқ мақсадида қурилиш майдонига келди. Амалдорлар орасида донишманд Баҳлул ҳам бор эди. У устунга яқин келиб, энгашди-да, нимадир деб пичирлади. Сўнг янада энгашиб, устунга қулоғини

Скачать книгу