Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 33

М. Саъдиновнинг уйида бўлдик. Аслида унинг кўнглида кири йўқ. Ақлли. Аммо муомалада озгина қусурлари бор, шуниси чатоқ. Ҳаётда адолатсизликлар кўп: савдогарлар чўнтакнинг тўла ёки тўламаслигига қараб, одамга баҳо берадилар. Илм аҳли чўнтакдаги “фан номзоди ёки доктори” деган дипломга қарайди. Бу шунчаки адолатсизлик эмас, илм ривожига салбий таъсир этувчи хатолик. Маҳмуд акани 1964 йил январидаги “Уфқ”нинг муҳокамасида холис танқидчи сифатида кўрганимдан бери у ўтган йиллар давомида ўзгаргани йўқ. Асарни амалдор ёки унвонли ёки унвонсиз адиб ёзганми, фарқи йўқ, тўғрисини айтади. Асарни мантиқ илми асосида таҳлил қилиб хулоса чиқаришни Маҳмуд акадан ўрганиш керак. Билими, таҳлил қобилияти ўнта фан докторига етарли, аммо чўнтакда докторлик дипломи йўқ, шуниси чатоқ. Яна чатоқ томони унда ички интизом йўқ.
Ж.С. ҳам бор эди, аввал яқин дўст эдик. Энди феълига тушунмай қоляпман. Ярим йилдан бери мен билан гаплашгиси келмайди. Айбим – укасининг институтга киришига ёрдам беришни истамаганимда. “Акангизга айтинг, ёрдам берсин”, деганда “Акам билан бу масалада гаплашмаймиз. Ўз укасининг институтга киришига ёрдам бермаган одам ўртоғимнинг укасига қарашадими?” деб тўғрисини айтсам ҳам ранжибди, “Оладиганини олмайдими?” дебди. Шу гапи билан мени ҳақорат қилганини наҳот фаҳмламаган бўлса? Ҳарбийда эканимда почта орқали таҳририятга келган қалам ҳақларини олиб, уйимга олиб келиб бериш ўрнига ўзига ишлатиб юборганини билганимдаёқ ундан узоқлашишим керакмиди… Гап пулда эмас, уйдагилар бу пулга муҳтож эмасди. Гап одамгарчиликда!
Наим Норқуловни ҳурмат қиламан, яхши тарихчи олим, яхши одам. У кишида бирон қусур борлигини билмайман. Эркин Аъзам ва бошқа дўстлар билан бирга ўтирдик, зиёфат авж палласига кирай деганда мен мезбондан узр сўраб, бошқалардан эртароқ қайтдим.
“Ҳур қизлар”ни кўрдим. Ҳаяжонни баён этишга тил ожиз!
“Алвидо, Отелло!” ҳақида кўп ўйлаяпман. Калаванинг учи топилмаяпти. Қишлоқ ҳаётидан бирон ҳикоя ёзсаммикин? Умуман, менда жонланиш бошланганга ўхшаяпти, охири бахайр бўлсин.
Қишлоқ ҳаётидан ҳикоя ёзиш учун етарли гапларим бор. Эркин Аъзам, Тоғай Мурод каби дўстларим билан баъзи масалалар устида кўп баҳслашяпман. Улар Василий Шукшинга кўп тақлид қилишяпти. Тўғри, Шукшин буюк адиб. Лекин бир ғоясини мен қабул қила олмайман. Яъни, унинг фикрича энг тоза туйғули кишилар қишлоқда яшайди, ярамаслар шаҳарда! Шаҳар одамни бузади, деган фикрга қисман қўшилиш мумкин. Қишлоқда кенг ҳовли-уйларда яшаган одам шаҳарга кўчиб келса, унинг тор шароитларига кўникишга мажбур. Қишлоқда меҳмон шарафига қўй сўйилиши мумкин. Шаҳарда ҳам палов дамланади, лекин қўй сўйилмайди. Ваҳоланки, қишлоқда сўйилган қўйнинг ҳамма гўшти қозонга босилмайди. Меҳмон учун шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам бир кило гўшт кифоя. Лекин гап меҳмонни иззат қилишдами? Қўй сўйилса, иззатли, бозордан олинган