Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

учун қартада

      Албатта, шарт ғирромлик қилмоқ.

      Ғирромлик йўқ эди уларда.

      Тескари қаралса, қиморнинг айни ўзидир

      ҳаёт ҳам.

      Ғирромнинг ошиғи олчи ҳамиша.

      Билимга тоқати йўқ унинг,

      Виждон ҳам на керак унга?

      Эплай олса ғирромликни бас.

      Ғирромлик булоғидан сув ича туриб,

      тўқийдилар

      Бахт ҳақида балчиқ фалсафа.

      Чапларлар қоғоз юзига

      ҳақиқат ҳақидаги

      иркит фалсафаларни.

           “Ҳақиқат!” деб қичқирарлар,

           ҳақиқатни

           бўғизлаб бўлгач.

      Ажаб дунёдир бу:

      зарларга тўймаган,

      ёқутларга тўймаган хотин сингари,

      дарров тўйиб қолажаклар фалсафаларга.

      Вафо, адолат ҳақидаги фалсафалари

      кўзларидан оқизар ёшлар,

      худди аччиқ пиёз сингари…

      Ғирромликни билмаган икки дўстим

      Ташлаб кетди ғирром дунёни…

      Абдужалил маҳоратли радиожурналист эди. “Ёшлик” радиосининг шаклланишида кўп хизмати бор. Ҳозир радио-телевидениенинг етакчи ходимлари сафида унинг шогирдлари кўп. Абдужалил бадиий адабиётда ҳам машқ қилиб кўрган эди. Шингил ҳикояларини минг тўққиз юз саксон учинчи йилда “Шарқ юлдузи”га тавсия қилганди. Бир томондан журнал талаби ғоят юқори бўлгани учун, иккинчи тарафдан таниқли адибларнинг роман-қиссалари тўлдириб тургани учун бу ҳикояларга ўрин берилмади. Албатта, бундан ранжиди. Шунда “Ҳикояларинг чиқиб, танқидчиларнинг маза-бемаза танқидларини эшитиб кўнглинг хира бўлганидан кўра “чиқмади-я” деб ачинганинг яхшироқ”, деб ҳазиллашганимда “тўғри айтасан”, деб сигарет тутатган эди. Ҳозир матбуотда берилаётган ҳикояларнинг заифлигини кузатиб, “Абдужалилнинг ўша ҳикоялари булар олдида нодир эди, бир амаллаб чиқишига ёрдам берсам бўларкан”, деб афсусланаман.

      “Вақт ўтган сайин йўқотганларингизнинг алами каттариб, ўзингизни йўқолиб бораётганингизни ҳис қилиб яшар экансиз, – деган эдилар Рауф Парфи. – Ҳамма йиллар, ҳамма ойлар, ҳамма соатлар айрилиқлардан иборатдек туюлади мен учун. Хаёлимда изтироблар сира камаймади, аксинча, ортиб боради. Чорасиз сайёрамиз инсон фарёдини кўтариб айланаверди, айланаверди…”

      Ўрни келганда дўстларим ҳақида яна сўз айтаман. Ўшанда ўлим билан ҳаёт оралиғидаги қилкўприк устида ётганимда уларнинг сўнгги нафаслари ҳақида ўйладим.

      Дарвоқе… сўнгги сўз… сўнгги нафас…

      Шу ҳолатни ҳеч ўйлаймизми? Билмаймиз… билолмаймиз… Ҳозиргина тилимиздан учган сўз сўнггиси бўлиши эҳтимол… Эндиги чиқарган нафасимиз охиргисидир балки? Киши бу оламни тарк этгач, яқинлари унинг сўнгги ҳаракатларини, сўнгги гапларини эслашади ва ундан ҳикмат излашади. Ажойиб болалар ёзувчиси, кўп йиллик қадрдон акамиз Сафар Барноевнинг касал бўлиб ётганларини эслолмайман. Шу киши олтмиш уч ёшларида кеннойимизга “Малика, ўлиш шунақа осонми?” дебдилару, жон таслим қилибдилар. Бу ҳол каминани кўп ўйга солган эди. Улуғларнинг сўнгги сўзларини эслагандим: англиялик шоир лорд Байрон ўлими олдидан қоғоз ва қалам сўраган экан.

Скачать книгу