ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков

Скачать книгу

лозим. Юмшатувчи қўшимчалар ўрнида хамиртуруш, сода ёки аммоний карбонат ангидриддан, суюқлик сифатида эса – сут, шароб, сув ва сметанадан фойдаланиш мумкин. Сариёғ ўрнига маргарин қўлланилади. Хамирни яхшилаб аралаштириб, шу заҳотиёқ ўртаси очилади, ёйилиб зувалачалар жўваланади. Уларнинг устига туз, зира, кунжут, туйилган пишлоқ сепилади. Хамиртурушли хамир ошиши учун илиқ жойга қўйилади, сўнг уни бўлакларга бўлиб, турли хил шаклдаги пишириқлар тайёрланади. Пишириқнинг устига пичоқ ёрдамида безак берилади. Тузламали хамирдан тайёрланган пишириқлар устига кўпиртирилган тухум суртилиб, яхши қиздирилган духовкада пиширилади.

      Пудинг – бу ўта нозик ва махсус унли пишириқ бўлиб, у духовкада пиширилмайди; уни буғда пишириб, устига турли хил мевали сироплар қуйиб дастурхонга тортишингиз мумкин. Пудинг енгил ўзлаштирилиб, ўта фойдали ва болалар орасида жудаям ёқимли егуликдир. Пудинг мазали бўлиши учун уни тайёрлаш бўйича махсус қоидаларига риоя қилиш ва унга керак бўладиган маҳсулотларни аниқ белгилаб олиш лозим.

      Ёғда қовурилган унли пишириқлар ўртача сифатли унлардан тайёрланади. Бу мевали кулчалар, турли хил балиқли, гўштли ва сабзавотли пирожкилардир. Ўсимлик ёғи ва қовуриш учун олинган думба ёғи янги бўлиб, эски ёғда бу пишириқлар қовурилмаслиги керак. Тоғара ёки қозонга ўсимлик ёғи шундай солиниши керакки, унга солинган маҳсулотнинг фақат ярми кўмилиши лозим. Қиздирилган ёғга пишириқни солишдан аввал, ёғ маълум ҳароратга келтирилган бўлиши керак. Картошкали кулчалар қуйидаги усулда пиширилади: қозонга хамир солиниши билан қопқоғи ёпилади, масаллиқ усти шишиб, пастки қисми қовурилаверади. Сўнг кулчани бошқа тарафи айлантирилади. Шуни ёдда тутингки, кулчалар тез тайёр бўлмайди, негаки унинг ичидаги масаллиқ хом. Тайёр бўлганидан сўнг човли ёрдамида ёғдан олиниб, ёғи оқиб кетиши учун турли идишга соласиз.

      Қуймоқ (блинчики) ярим суюқ ҳолатда тайёрланган хамирдан пиширилади. Баъзида хамир тузли ёки шакар қўшилган ҳолатда бўлиши мумкин. Суюқлик ўрнида сутдан фойдаланилади, айрим ҳолларда лимонад ёки сода сувини ишлатса ҳам бўлади. Уннинг ҳар қандай нави бўлади, шакар оз-оз қўшилади акс ҳолда ёғ товада куйиб қолиши мумкин. Ушбу масаллиғга тухум ёки тухум сариғи ва туз сепилади. Хамир қуйидагича тайёрланади: озгина сутга, тухум, туз, шакар, ун сўнг сутнинг қолган қисми суюқлик учун қўшилади. Хамирни аралаштириб, сўнг блинчиклар қовурилади. Тайёр бўлганидан сўнг қуймоқ ичига гўштли қийма ёки мураббо солиш мумкин.

      Творокли кулча ва блинчиклар учун етарли даражада қуюқ хамирдан тайёрланади. Унга хамиртурушдан солиб, ошириб қўйилади. Ушбу масаллиқ ёғ, ўсимлик ёғи ёки маргаринда қовурилиши мумкин.

      Қуймоқ манна унидан (манниклар) яхшилаб аралаштириб қорилган хамирдан тайёрланади. Ушбу хамир қуйидаги усулда тайёрланади: аввалига тухум сариғи шакар билан кўпиртирилади, ора-орада ёғ, қолган масаллиқлар ва охирида сут қўшилади. Керакли масаллиқларни

Скачать книгу