ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 8
Тухум сариғи шакар, ванилин, сариёғ ёки маргаринни кўпиртириб, устига творог ва майдаланган ёнғоқ солинади. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига ун, ош содаси, майиз, қирилган шоколад, майдаланган ёнғоқ солиниб, ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патносга солиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқ духовкадан олиниб совитилади ва бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепилади.
ОЛМАДАН ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ
4 дона тухум,150 гр шакар пудраси, 120 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр сариёғ ёки маргарин, 7 гр ванилин.
Олмали начинка: 750 гр тозаланган олма, 150 гр шакар кукуни.
Лимонли помада: 200 гр шакар пудраси, 1 дона тухум оқи, 1/2 лимон шарбати.
Тухумни шакар билан қуюқ ҳолга келтирасиз сўнг устига ун, эритилган сариёғ ёки маргарин, майдаланган лимон цедраси ва ванилин кукунидан солиб аралаштирилади. Ушбу хамирни яхшилаб аралаштириб, ёғ суртилган ва ун сепилган патносга қўясиз-да, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни иккига бўлиб, ўртасига олмали начинка қўясиз ва устига лимон помадасини суртиб, бўлакларга бўлиб чиқасиз.
Олмали начинка: пўстлоғидан тозаланган ва бўлакларга бўлинган олманинг устига шакар сепиб, юмшоқ ҳолга келгунича оловда димланади. Тайёр бўлган масаллиқ совитилади.
Лимонли помада: шакар, тухум оқи ва лимон шарбати қуюқ ҳолга келгунига қадар кўпиртирилади.
ШОКОЛАД ВА БАНАН ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ
40 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 4 дона тухум, 20 гр шоколад, 80 гр туйилган қотирма нон, 130 гр ун (иложи борича олий навли), озроқ ош содаси.
Начинка: 0,2 л сут, 30 гр ун, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 30 гр шоколад, 3 дона банан.
Сариёғ ёки маргарин, шакар, ванилин кукуни ва тухум сариғи кўпиртирилиб, қирилган шоколад тухум оқи кўпиртмаси, туйилган қотирма нон ва ош содаси қўшилган ун солиб аралаштирилади. Ушбу масаллиқдан хамир қориб, қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни совитиб энига уч бўлакка кесиб чиқасиз ва ўртасига начинка суртиб устини банан ҳамда крем билан безатиб чиқасиз.
Начинка учун: сутга ун қўшиб, қуюқ бўтқа ҳолига келтирасиз, сўнг совитиб устига сариёғ шоколад қириндиси ва бўлакларга бўлинган банан солиб аралаштирасиз.
ЛИМОНЛИ НАЧИНКА ВА ПОМАДА ҚЎШИБ ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ
8 дона тухум, 140 гр шакар пудраси, 1 дона лимон шарбати ёки пўстлоғи, 80 гр картошка крахмали, 160 гр шакар пудраси (тухум оқини кўпиртириш учун), 80 гр ун (иложи борича олий навли).
Лимонли начинка: 0,25 л сут, 25 гр картошка крахмали, 200 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати.
Лимон помадаси: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.
Тухум