ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 12
Оқсилли кўпик: тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар солинади ва яна кўпиртирилади.
СУТ-ЁНҒОҚ НАЧИНКАЛИ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ
6 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 6 ошқошиқ сув (хона ҳароратида), 150 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр ванилин шакари, лимон цедраси.
Сут ёнғоқли начинка: 100 гр туйилган ёнғоқ, 0,075 л сут, 100 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ.
Тухум, шакар ва сувни кўпиртириб, унга ун, ванилин шакари, туйилган лимон цедраси қўшиб, барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган махсус идишга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ ўртадан иккига бўлиниб, орасига начинка суртилади, устидан эса шакар пудраси сепилади.
Сут-ёнғоқли начинка: туйилган ёнғоқни қайнаб турган сутга соласиз, устига шакар ва ёғ солиб қайнатасиз.
НАНУ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ
2 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 5 ошқошиқ сув (хона ҳароратида), 50 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси.
Начинка учун: 0,3 л сут, 3 ошқошиқ ун, 130 гр сариёғ, 130 гр шакар пудраси, 50 гр туйилган ёнғоқ.
Шоколадли помада: 80 гр шоколад, 50 гр сариёғ ёки маргарин.
Тухум сариғи шакар ва сув билан кўпиртирилиб, устига ёнғоқ, тухум оқи кўпиги, ош содаси билан аралаштирилган ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патносга қўйилиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ духовкадан олиниб устига начинка ва помада суртилади. Помада совиганидан сўнг бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.
Начинка учун: сутга ун солиб, қуюқ ҳолатга келтирилади. Совитилган ушбу масаллиқ устига ёнғоқ солиниб, мунтазам аралаштирилади. Сўнг кўпиртирилади.
Шоколадли помада: эритилган шоколадга ёғ ёки маргарин қўшиб аралаштирилади ва шу заҳотиёқ бисквит устига суртиб чиқилади.
РУСЧА КУЛЧАЛАР
50 гр сариёғ ёки маргарин, 1 дона тухум, 250 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 30 гр какао кукуни, 0,25 л сут, 250 гр ун (иложи борича олий навли), 15 гр ош содаси, 60 гр туйилган ёнғоқ, мева шарбати, жем ёки мармелад.
Сариёғ ёки маргарин, тухум, шакар пудраси ва ванилин кўпиртирилиб, устига какао кукуни, сут, ош содаси қўшилган ун ва ёнғоқ солиниб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб қиздирилган духовкада пиширилади.
Тайёр бўлган масаллиқ иккига бўлинади ва мева шарбатига ивитилиб, жем суртилади. Кейин бир-бирига бирлаштирилади. Бисквит бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепиб чиқилади.