ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков

Скачать книгу

шакар билан аралаштирилиб устига эзилган шоколад солинади ва яна аралаштирилади.

      БОДОМЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БОДОМЛИ БИСКВИТ

      250 гр шакар кукуни, озгина сув, 5 дона тухум, 80 гр туйилган бодом, 15 гр ош содаси, 100 гр ун (иложи борича олий навли).

      Начинка: 0,25 л сут, 25 гр ун, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 20 гр туйилган бодом (устига сепиш учун).

      Шакарнинг устига сув қуйиб, ўртача оловда сироп қайнаб чиққунча қолдирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унга қайнаб чиққан сироп қуйилади ва аралаштирилади.

      Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ совитилади ва иккига бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бисквитлар бирлаштирилади. Кейин ушбу бўлаклар устига шакар пудраси сепилади.

      ШОКОЛАДЛИ БИСКВИТ РОМБИКЛАР

      100 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 100 гр шоколад, 220 гр ун (иложи борича олий навли), смородина мураббоси.

      Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум сариғи яхшилаб аралаштирилиб, устига эзилган шоколад солинади ва яна аралаштирилади. Кейин устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиниб, қиздирилган духовкага қўйилади ва ўрта оловда пиширилади. Тайёр бўлган хамир устига лимонли помада суртилиб, у қотганидан кейин бисквит ромбикларга бўлиб чиқилади.

      КАКАО ВА БОДОМЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ

      6 дона тухум, 210 гр шакар пудраси, 60 гр ёнғоқ, 1 ошқошиқ ром ичимлиги, 30 гр какао кукуни, 60 гр ун (иложи борича олий навли).

      Бодомли начинка: 150 гр тозалаб туйилган бодом, 0,05 л сут, 30 гр ванилин шакари, 1 ошқошиқ ром, 150 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси.

      Шакарни тухум билан алоҳида идишда кўпиртириб оласиз. Сўнг устига туйилган ёнғоқ, ун, ром ва какао кукуни солиниб, барчаси яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг иккига бўлиб, орасига начинка суртилади. Начинканинг устидан туйилган бодом сепиб чиқилади.

      Бодомли начинка: бодомни устига қайнаб турган сутдан қуйиб, унга ванилин шакари аралаштирилади, сўнг устига ром ичимлиги солинади. Ёғни шакар билан аралаштириб, устига бодом солинган ва совитилган масаллиқ қуйилади ҳамда яхшилаб аралаштирилади.

      ЁНҒОҚЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН КАКАОЛИ БИСКВИТ

      50 гр сариёғ ёки маргарин, 200 гр шакар пудраси, 2 дона тухум, 100 гр туйилган ёнғоқ, 0,25 л сут, 20 гр какао кукуни, 200 гр ун (иложи борича олий навли), 1/2 чойқошиқ ош содаси.

      Начинка: 150 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ, 50 гр туйилган ёнғоқ, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

      Лимонли помада: 120 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати, 1 ошқошиқ сув.

      Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум яхшилаб аралаштирилиб, устига ёнғоқ, ош содаси қўшилган ун, сут ва какао кукуни қўшилиб масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир текисланиб ёғ суртилган ва ун сепилган

Скачать книгу