ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 6
80 гр сариёғ ёки маргарин, 180 гр шакар пудраси, 2 дона тухум, 0,2 л сут, 30 гр ванилин шакари (ёки 15 гр ванилин кукуни ва 15 гр шакар пудраси), 200 гр ун (иложи борича олий навли), пичоқ учида сода, 20 гр шакар пудраси (тухум оқи учун), гилос, 50 гр майдаланган ёнғоқ.
Сариёғ ёки маргаринни, шакар, ванилин кукуни ва тухум сариғини чуқур идишга солиб қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилади. Мунтазам аралаштирган ҳолда устига илиқ сут, кўпиртирилган тухум оқи ва 20 гр шакар пудраси солинади. Сўнг устига озгина ун, ош содаси қўшилиб, масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади.
Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва қотирма нон сепилган патнис ичига солинади.
Устидан гилос ва туйилган ёнғоқ сепилиб, ўртача оловда қиздириб олинган духовкада пиширилади.
ГИЛОС ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ
0,3 л сут, 120 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 50 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр ун (иложи борича олий навли), 100 гр қотирма нон, пичоқ учида сода, лимон цедраси, гилос.
Сутга шакар, тухум сариғи, эритилган ёғ ёки маргарин қўшиб, ун билан бирга сода майдаланган қотирма нон ва лимон цедраси солинади. Тухум оқи қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилиб (шунингдек, озгина шакар қўшган ҳолда кўпиртириш мумкин), тайёрлаб олинган хамир билан аралаштирилади.
Тайёрлаб олинган хамирни бир текисда ёғ суртилган ва қотирма нон сепилган патнисга солиб, устидан данаги олинган гилос қўйиб чиқилади ва ўртача оловда пиширилади.
ОЛЧАЛИ БИСКВИТ
4 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 100 гр бодом, 30 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон, олча.
Тухум сариғини шакар пудраси билан қуюқ кўпик ҳолига келгунча кўпиртириб, қолган шакар пудрасига майдаланган қотирма нон ва эзилган бодомни қўшиб, тайёр масаллиқ билан аралаштирилади. Тайёр хамирни ёғ суртилган ва қотирма нонлар сепилган патнисга солиб, устидан данаклари олинган олча териб чиқилади ва қизиб турган духовкага қўйилади.
Хамир аста-секин пишириб, тайёр бўлганидан сўнг бўлаклар устига шакар кукунидан сепиб чиқилади.
ҚУЛУПНАЙЛИ БИСКВИТ
3 дона тухум, шакар пудраси (унинг ҳажми тухумли масаллиқ ҳажмига тўғри келиши лозим), ун (унинг масаллиғи 2 дона тухумга мос келиши лозим), сариёғ ёки маргарин (унинг масаллиғи 1 дона тухум масаллиғига тўғри келиши лозим), қулупнай.
Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб кўпик ҳолига келтирилади. Тухум оқи алоҳида қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилиб, устига шакарнинг қолган қисми ун ва сариёғ (ёки маргарин) қўшиб, тайёр масаллиқ билан аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни патнисга солиб, устига қулупнай териб чиқилади ва қиздирилган духовкада пиширилади.
ЎРИКЛИ БИСКВИТ
120 гр сариёғ ёки маргарин, 140 гр шакар пудраси, 3 дона тухум, лимон цедраси, 140 гр ун (иложи борича олий навли), ўрик.
Сариёғ ёки маргаринни шакар билан яхшилаб аралаштириб, устига тухум