ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 10
Лимонли помадаси: тухум оқи, шакар, лимон шарбати қуюқ тортгунича.
ШОКОЛАДЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ
50 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 2 дона тухум, 80 гр туйилган ёнғоқ, 1–2 л сут, 20 гр қирилган шоколад, 2 ошқошиқ туйилган қотирма нон, 20 гр ун (иложи борича олий навли), 1/2 чойқошиқ ош содаси.
Шоколадли начинка: 0,1 л сут, 60 гр шакар, 2 дона тухум сариғи, 100 гр шоколад, 100 гр сариёғ, устига 30 гр туйилган ёнғоқ сепилади.
Сариёғ ёки маргаринни шакар, ванилин шакари, тухум сариғи билан аралаштирилади. Устига ёнғоқ, сут, шоколад, қуюқ тухум оқи кўпиртмаси, майдаланган қотирма нон ва сода қўшилган унни солиб, масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилиб, қизиб турган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган бисквит совитилади. Сўнг устига шоколадли начинка суртиб, қотирма нон сепилади ва бўлакларга бўлиб чиқилади.
Шоколадли начинка: сутга тухум сариғи ва шоколад солиниб, қуюқ каша ҳолига келгунча мунтазам аралаштирилади. Эритилган ёғга оз-оздан шакар, совитилган каша солиб, кўпик ҳолига келтирилади.
ҚАҲВАЛИ ПОМАДА СУРТИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ
60 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 3 дона тухум, 7 ошқошиқ сут, 1/2 дона лимон цедраси ва шарбати, 150 гр ун (олий навли), озгина ош содаси, 60 гр туйилган ёнғоқ, ҳар қандай мураббо.
Қаҳвали помада: 240 гр шакар пудраси, 3 ошқошиқ совиган табиий қора қаҳва.
Шакар, сариёғ ёки маргаринни кўпик ҳолатига келтириб, тухум сариғи (биттадан) қўшилади ва масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Сўнг устига сут, лимон шарбати ва оз-оздан лимон цедрасини қўшасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, ош содаси солинган унга қўшилади ва ёнғоқ билан аралаштириб хамир қорилади. Хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиб пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг хамир иккига бўлиниб, устига қаҳвали помада суртилади. Шундан кейин помада совигач, бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.
Қаҳвали помада: шакар пудрасининг устига табиий қора қаҳва дамламасини қуйиб, қуюқ каша ҳолатига келгунча аралаштирилади.
ҚАҲВА ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ
180 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 100 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси, 1 ошқошиқ туйилган табиий қаҳва.
Шакар ва тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, кетидан ёнғоқ қўшилади. Тухум оқини кўпиртириб, уни ун, ош содаси, туйилган қаҳва ва тухум сариғи билан аралаштириб хамир қорасиз. Сўнг ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга тайёр бўлган хамирни солиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлгач, совитиб, бўлакларга бўласиз ва устидан шакар пудраси сепасиз.
ЛИМОН ПОМАДАСИ