ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 13
Ёнғоқли начинка: шакарни сариёғ билан аралаштириб, устига ёнғоқ ва ром солинади.
Ромли помада: шакар қайнатилган сувда эритилиб, устига ром ва сариёғ солинади ҳамда яхшилаб аралаштирилади.
БУДАПЕШТЧА БИСКВИТ
8 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 100 гр туйилган бодом, 60 гр шакар пудраси, 100 гр ун (олий нав), 50 гр шоколад, 40 гр сариёғ.
Начинка: 180 гр сариёғ, 120 гр шакар пудраси, 0,1 л сут, 100 гр шоколад, 1 ошқошиқ ром.
Тухум сариғини шакар билан аралаштириб кўпиртирасиз ва устига какао, қирғичдан чиқариб қовурилган бодом солиб аралаштирасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар сўнг қора шоколад, эритилган сариёғ, ун ва тухум оқи кўпиги қўшилади. Ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштирилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ энига 3 бўлакка бўлиниб ичига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Бисквитнинг юза қисмига начинка суртилиб, эритилган шоколад ва қаймоқ билан безатилади.
Начинка: сариёғни сут билан аралаштириб, сутга майдаланган шоколад қўшилади ва қуюқ ҳолга келгунча қайнатилади, сўнг аралаштирилган ҳолда, устига ром қуйилади.
ШОКОЛАДЛИ КРЕМ СУРТИЛГАН ПАРИЖЧА БИСКВИТ
3 дона тухум, 2 дона тухум сариғи, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 80 гр ун (иложи борича олий навли), 20 гр какао кукуни, 50 гр шакар ёки маргарин, 2 дона тухум оқи 20 гр шакар (тухум оқини кўпиртириш учун).
Шоколадли крем: 0,5 л қаймоқ, 3 дона тухум сариғи, 150 гр шоколад.
Тухум, тухум сариғи, шакар пудраси ва ванилин шакарини буғ остида қуюқ тортгунча кўпиртирасиз. Устига ун, какао, эритилган сариёғ ва тухум оқи кўпигини солиб, хамир қорасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлганидан сўнг иккига бўлиб, крем суртасиз ва бир-бирига бирлаштирасиз. Бисквитнинг устига крем суртиб, қирилган шоколад сепилади ва бўлакларга бўлинади.
Шоколадли крем: қаймоққа тухум сариғини аралаштириб, қирилган шоколад сепилади ва қуюқ ҳолга келгунича қайнатилади. Тайёр бўлган крем совитилиб, кўпиртирилади.
ТУХУМ САРИҒИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПОМАДАЛИ БИСКВИТ
160 гр сариёғ ёки маргарин, 160 гр шакар пудраси, 160 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), 4 дона тухум оқи.
Тухум сариғи помадаси: 4 дона тухум сариғи, 160 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин шакари.
Cариёғ ёки маргарин шакар билан кўпиртирилиб, устига ёнғоқ қўшилади ва аралаштирилади. Сўнг оз-оздан аралаштириб, тухум оқи ва ун сепилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб, тухум помадаси билан безатиб чиқилади. Помада қуриганидан сўнг бисквит тўғри шаклдаги бўлакларга бўлинади.
Тухум сариғили