ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 16
Миксер билан идишга солинган тухум, шакар пудраси, ванилин, мураббо, какао кукуни, эритилган сариёғ ёки маргаринни 5 дақиқа аралаштирасиз. Сўнг устига ош содаси қўшилган ун ва ёнғоқ солиб, яна аралаштирилади ва хамир қорилади.
Сўнг устига майиз солиб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач совитиб, бўлакларга бўласиз ва устига шакар пудраси сепасиз.
ШАКАРЛИ ПОМАДА (КАРАМЕЛЬ) СУРТИЛГАН БОДОМЛИ БИСКВИТ
3 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, туйилган долчин, 4 дона чиннигул уруғи, туйилган анис, 100 гр шакар кукуни, 0,15 л сув, 350 гр ун, 15 гр ош содаси, 100 гр бодом.
Тухум, шакар кукуни, туйилган долчин, чиннигул уруғи ва анис бир идишга солиниб, миксер ёрдамида 5 дақиқа аралаштирасиз. Шакардан карамель тайёрлаб, уни миксердан ўтказилган масаллиққа қўшасиз. Сўнг ушбу масаллиққа ош содаси билан унни қўшиб, хамир қорасиз.
Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, устини пўстлоғи тозаланган бодом билан безатасиз. Тайёр бўлгач, пишириқ бўлакларга бўлиб чиқилади.
ЛИМОНЛИ БИСКВИТ
8 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 100 гр ун (иложи борича олий навли), 1 дона лимон шарбати ва пўстлоғи.
Тухум сариғини шакар билан аралаштириб, устига ун ва лимон пўстлоғи қўшиб, хамир қорасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, тухум сариғига қўшилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб ўртача оловда пиширасиз.
Пишиб чиққанидан кейин пишириқ совитилиб, лимон шарбатига бостирилади ва бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепилади.
БИСКВИТЛИ РУЛЕТЛАР
МУРАББО ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ РУЛЕТ
140 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 100 гр олий навли ун, мураббо.
Тухум сариғини шакар билан аралаштириб, устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун солиниб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади (оч сариқ тусга киргунча).
Тайёр бўлганидан сўнг бўлакларга бўлиб, устига шакар пудраси сепилади, кейин мураббо ёки жем суртилиб, рулет қилиб ўралади. Совитилган рулет иккига бўлинади. Ён томондан бўлакларга кесилиб, шакар пудраси сепиб чиқилади.
ТУХУМ ОҚИ ВА ОЛМА КРЕМ ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ РУЛЕТ
5 тухум, 140 гр шакар пудраси (иложи борича олий навли), қулупнайли мураббо.
Олмали крем: 500 гр тозаланган олма, 2 ошқошиқ сув, 1 дона тухум оқи, 60 гр шакар пудраси.
Тухум сариғи шакар билан кўпиртирилиб, устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун қўшиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни бўлакларга бўлиб,