ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 15
РОМЛИ БИСКВИТ
8 дона тухум, шакар пудраси (унинг ҳажми 8 дона тухумга тўғри келиши лозим), ун (иложи борича олий навли) унинг ҳажми 6 дона тухумга мос келиши керак), сариёғ ёки маргарин, 0,1 л ром, ўрикли жем, мураббо ёки мармелад.
Ромли помада: 160 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ ром.
Тухум сариғи, шакар, сариёғ ва маргарин кўпиртирилиб, устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун қўшилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб пиширилади. Тайёр бўлгач, совитилади ва икки тарафи текисланиб, ушоқлари ром билан аралаштирилади. Бисквит энига бўлиниб, икки тарафига жем ва ромли помада суртилади, сўнг бирлаштирилади. Устига ромли помада суртилади.
Ромли помада: шакарнинг устига қайнатилган сув қуйиб, озгина ром қўшасиз ва ранг киргунча аралаштирасиз.
КЎКНОР УРУҒИ ҚЎШИЛГАН (МАК) БИСКВИТ
240 гр шакар пудраси, 8 дона тухум, 1 чойқошиқ туйилган долчин, 4 дона чиннигул (туйилган уруғи), лимон цедраси, 60 туйилган ёнғоқ, 120 гр кўкнор уруғи (мак), 60 гр майдаланган бисквит ёки қотирма нон, 60 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси (7гр), смородина мураббоси.
Лимонли помада: 1 дона тухум оқи, 80 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.
Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб, устига долчин, туйилган чиннигул уруғи ва майдаланган лимон цедраси аралаштирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унга тухум сариғи аралаштирилади. Тайёр бўлган масаллиққа ёнғоқ, кўкнор уруғи (мак), ром ичимлигида аралашган қотирма нон ва ош содаси қўшилган ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб, иккига бўлинади ва устидан лимонли помада суртилади.
Лимонли помада: тухум оқини шакар ва лимон шарбати билан кўпиртириб, қуюқ ҳолга келтирилади.
ИККИ РАНГЛИ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ
5 дона тухум, 250 гр шакар пудраси 60 гр ванилин шакари, 250 гр сариёғ ёки маргарин, 0,1 л сут, 300 гр ун (иложи борича олий навли), 15 гр ош содаси, 20 гр какао кукуни.
Тухум сариғи шакар пудраси, ванилин, сариёғ ёки маргарин билан кўпиртирилиб, устига сут, ун, ош содаси ва тухум оқи кўпиртмаси солиниб, хамир қорилади. Тайёр хамир икки бўлакка бўлинади. Улардан бирига какао аралаштирасиз.
Ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга аввал оқ рангли хамир, сўнг устига какао аралашган хамир ётқизилади ва ўрта оловда пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг тўғри шаклдаги бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепилади ва исталган мураббо начинка қилинади.
ЖЕМ ЁКИ МУРАББО ҚЎШИЛГАН САБЗИЛИ БИСКВИТ
2 дона тухум, 140 гр шакар пудраси 15 гр ванилин шакари, лимон цедраси, 160 гр қайнатилган сабзи, 60 гр бисквит ушоқлари ёки бисквит печеньеси, 60 гр ёнғоқ, 80 гр ун (иложи борича олий навли), озгина