Қазои Қадар. Аббос Саид

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 6

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қазои Қадар - Аббос Саид

Скачать книгу

бери биламан-ку, ахир! Ўзингни “мараз” дейдилар, ўзингни ҳалиги ишлатган сўзинг билан атайдилар!.. – дея дарғазаб бир авзода жавоб қилди, бу ҳам етмагандай, бу ҳам фосиқага камдек кўрингани боис, яна ғадабга олди:

      ‒ Йўқ, ёлғон айтаяпманми? А, сендан сўраяпман?! Ёлғон дегин-чи?!

      Фаросатнинг кайфи ўчиб кетди. Унинг ўтмишидан хабардор бўлган Анвар Шокир сўнгги йиллардаги қадам олишларини ҳам кузатиб юргандек, ана шуларнинг барчасидан воқифдек, барчасини шу дамда тўкиб-соладигандек, барчасини унинг яқинлари олдида ошкор этадигандек кўрингани боис, кўзлари косасидан чиқиб кетаёзди, ўзи ҳам ўйламагани, етти ухлаб тушига кирмагани ваҳималар гирдобига тушди. Унга, айниқса, Анвар Шокирнинг: “Мен сени неча йиллардан бери биламан-ку, ахир!”, деб заҳарханда таъна қилиши қаттиқ таъсир этган, бундай дейишининг тагида бир пайтлар, шўро даврида, ҳали ўн гулидан бири сўлиб улгурмаган даврларда дорилфунунда, кафедрада ишлаб юрган кезларидаги Маркс Темирович билан кўргани ҳодисани ёхуд унинг шогирди саналган Марди Ибодовичнинг унга осилиб юриб-юриб, якунда тўнини тескари кийиб олгани борми, ваъдани қуюқ бериб: “Сенга уйланмасам фалон бўлай!”, деган мазмундаги аҳду паймонларни қилиб қўйиб, кейинчалик ўзининг устозига душман бўлган одамнинг омадсиз, на илмда ва на бошқа соҳада ҳеч бир иқтидори бўлмаган, ана шунинг учун ҳам ўқишни бир амаллаттириб тугаттирган отаси уни ўша даргоҳнинг хўжалик бўлинмасига ишга жойлаб қўйишга муваффақ бўлган-у, бироқ у ношуд ўша ерда ҳам ўзини яхши томондан кўрсатолмай, ўша ерда ҳам ўзига ўхшаган битта-яримта ҳамтовоқларни топиб, қайсидир йўл билан уларга яқинлашиб олган Марди Ибодовичга ўхшаган пихини ёрган учарга йўлиқиб, унинг измидан чиқмайдиган хизматкорига айланганини, охир-оқибат Фаросатни дунёдаги энг бахтли аёлга айлантирмоққа, “илм осмонида ҳам порлатмоққа” сўз бериб, бир нарсаларга эришиб қорнига боласини солиб улгургач эса, шимилтириқни шимиб-шимиб тахир ери қолганида тупуриб юборгандек, унга ҳам ана шундай муомала қилиб мана шу бўш-баёв, сўтак Тиркашмирзага “ошириб юбориб” ўзи талай баҳоналарни рўкач қилиб шаҳардан ғойиб бўлганини-ю, кейинчалик барча ишлар у ўйлагандек, у режалаштиргандек амалга ошиб, қилмишининг излари ёпилиб, қанча қорлар ёғиб улгургач, бу орада устози Маркс Темирович ҳам дунёдан кўз юмиб кетгач, яна улкан шаҳарда пайдо бўлиб ҳеч нарса кўрмагандек, ҳеч нарса бўлмагандек қайсидир бир вазирликка жойлашиб олганини орқаворотдан эшитган эди-ю, бироқ қанча уринса ҳам у билан гаплашишга, бутун дардини тўкиб-сочишга, шу баҳонада унинг кўмагида бошқа ишларини ўнглаб олишга, “илм осмонида парвоз этолмаган” эса-да, унга мийсоқ берган “суюкли Марди акаси” уни “илм чўққисига” чиқазолмаган эса-да, ҳечқурса ўша номарднинг кўмагида номзодлик диссертациясини ёқлаб олишга эришмоққа анча уринган эди-ю, аммо-лекин бахтга қарши замона талатўп бўлиб, бу орада қизи Сапира дунёга келиб яна истаги истаклигича қолиб кетди, кейинчалик бўлгани бўлди… Ана ўша Марди Ибодович билан шўро

Скачать книгу