ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 3

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД

Скачать книгу

ва имкониятлар кенгайгани сари баъзи одамларда боқимандалик кайфияти кучайиб бораётгандек, назаримда. Аксарият кишилар дунёқарашида эгоизм – худбинлик кучайиб, ижтимоий ялқовлик “синдром”и кўзга ташланмоқда.

      Чиноз туманида бўлганингизда куюнчаклик билан айтганингиздек, нега одамларимиз ўз томорқаларига бепарво қарайди? Нега лоақал ўзи яшайдиган ҳовлисининг деворини оқлаб, кўчасини супуриб, чор-атрофини озода тутмайди?

      Биз азалдан тозалик, озодаликка ор-номус даражасида қараган, “Поклик иймондандир” деб биладиган халқмиз-ку, ахир?!

      Одамлар онгини ўзгартириш, уларнинг дунёқараши, маданий савиясини кўтариш айни куннинг ҳақиқатан ҳам энг муҳим талабидир.

      Биз – вилоят зиёлилари, фаоллар, нуронийлар, мутасадди ва кайвонилар, кенг жамоатчилик бу борада томошабин бўлиб турсак, ким бу эзгу ниятларимизни амалга оширади?

      Буюк файласуф Абу Наср Форобий ўз асарларида тарбия таълимдан устун турадиган ва таълимга нисбатан эрта бошланадиган жараён эканини исботлаб берган.

      Демак, таълим-тарбияга, маънавий озуқага ёшлар кўпроқ муҳтож бўлади. Аслида бу табиий жараён. Ота-она ўз фарзандининг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини, оилавий анъаналар, миллий қадриятларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш учун боласига тарбия беришга Аллоҳ олдида ҳам, эл-юрт олдида ҳам бурчлидир. Биз мана шу олтин қоидаларни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

      Ҳурматли Президент, Сиз маданият ва маънавият, хусусан, адабиётимиз тараққиётига ҳам бемисл ғамхўрлик қилаётганингизни биз – қалам аҳли миннатдорлик билан эътироф этамиз.

      Бу ҳақиқатни бутун мамлакатимизда маданий ва адабий жараёнларни кузатиб бораётган инсонлар мендан ҳам чиройлироқ қилиб ифодалаб беришларига ишончим комил.

      Пойтахти азимда қурилган Адиблар хиёбони, у ерда қад ростлаган Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси, Ижодкорлар уйи кечагина етиб бўлмас орзулар эди!

      Сизнинг ташаббусингиз билан аввал Зомин туманида, мана энди Паркент туманида шоир-адиблар учун ажойиб маскан қуриб битказилди. Бундай гўзал ва замонавий ижод боғларида, насиб этса, ҳали кўплаб бадиий етук асарлар яратилади.

      Мен ҳали турли вилоятларда барпо этилган, улуғ ёзувчиларимиз номи билан аталган ижод мактаблари, янги театр ва музейлар, маданият ва санъат масканлари, истироҳат боғлари, спорт иншоотлари ҳақида сўз юритмадим. Чунки буларнинг барчасини фақат санаб чиқиш учун ҳам жуда кўп вақт керак бўлади.

      Бевосита Тошкент вилоятидаги адабий муҳит ҳам кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Яқинда вилоятимиз ёш ижодкорларининг “Нурафшон илҳомлар” деб номланган альманахини чоп эттирдик. Сизнинг ташаббусингиз билан қайтадан чирой очган Бўка туманининг ёш қаламкашлари учун алоҳида альманах нашр этилди. Яна бир неча ёшларимизнинг “Биринчи китобим” туркуми остида илк тўпламларини тақдим этиш арафасида турибмиз.

      Мухтасар айтганда, ёшларда китобга, ижодга уйғонган ҳавасни алангалатиш,

Скачать книгу