АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Скачать книгу

тингламоқ, ҳақни қарор топдирмоқ учун Хурмитанга йўлладилар. Шуни билурмисиз?!

      Жаббор ибн Азлар лом-мим деёлмади. Ижирғаниб, тескари ўгирилиб олди. Отда, эшакда, ҳатто араваси билан келаётган деҳқонларнинг сони ортиб борарди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан Ибодуллонинг чайласига ўттиз чоғли одам йиғилди. Вақт пешинга яқинлаб қолганди. Ариқ бўйидаги толнинг соясида ўтирган Абдуллоҳ улар томонга юрди. Қовоғи уюлган Жаббор ибн Азлар ҳам ноилож унга эргашди. Деҳқонларнинг бир қисми чайлага туташтириб тол ёғочларидан тикланган сўри остида ўтириб олиб, гурунглашишарди. Абдуллоҳ билан Жаббор ибн Азлар келаётганларини кўриб ўринларидан туришди. Чайла ичкарисидагилар ҳам уларга қўшилишди. Ҳаммалари қўлларини кўксиларига қўйиб салом беришди. Издиҳом шивир-шивирлар, кимларнингдир бир-бирларига луқма ташлашларидан гувиллаб турибди. Абдуллоҳ “жим” ишорасини қилиб, ўнг қўлини баланд кўтарди. Шу пайтда туйқусдан Жаббор ибн Азлар олдинга чиқиб, деҳқонларга дўқ ура кетди.

      – Амирлигимизнинг равнақ топмоғига қарши бўлганлар ким ўзи?!

      Одамлар бирдан жимиб қолишди. Бу қалтис гап содда кишиларга “подшоҳингга қарши бош кўтардингми” дегандек эшитилди. Олдинда турган бир-икки деҳқон қимтиниб, нигоҳларини ерга қадашди. Шу пайт чайланинг эгаси Ибодулло издиҳомни ёриб олдинга чиқди. У қирқ ёшлардаги, ғўлабирдан келган, ихчам соқолли бир йигит эди.

      – Тақсир, ундай деманг, – Ибодуллонинг гулдураган овози чийиллаб пўписа қилишдан тўхтамаётган Жаббор ибн Азларнинг кучаниб айтаётган сўзларини босиб кетди. – Хирож тўловидан ҳеч ким бош тортмади. Биз ҳақ қарор топмоғини истаймиз, холос. Ахир, бола-чақамизнинг ризқи бизга тегадиган ҳосил салмоғига боғлиқ. Зотан, улар ҳам амиримизнинг фуқароларидур.

      Абдуллоҳ яна бир бор ўнг қўлини баланд кўтариб, деҳқонларни жим бўлишга чорлади.

      – Мен амирлик девонининг вакилидурмен!

      – Сизни биламиз, танидик, тақсир! – бир-икки ёши улуғ деҳқонларнинг хитоблари янгради. – Сизга ишонамиз! Ҳалол инсонсиз!

      – Ундай бўлса, шовқин-суронсиз, бир-бир чиқиб, арзингизни айтинг. Шунга қараб хулоса чиқармоғим лозим.

      Абдуллоҳнинг бу гапидан издиҳом бир қалқди. “Сизга ишонамиз” деган деҳқонлардан бири олдинга чиқиб, ҳосил солиғи йиғишда ноҳақликка йўл қўйилганини куйиниб гапирди. Олтин, кумуш тангалар талаб қилинганини айтганида Жаббор ибн Азларнинг ранги оқариб кетди. Шундан сўнг дадил деҳқонлардан яна уч-тўрт нафари бирин-кетин сўз олди. Одамлар қўрқмасдан Жаббор ибн Азларнинг ноинсофлиги, юлғичлигини айта бошлашди.

      Жаббор ибн Азлар хурмитанлик деҳқонларнинг ҳақ гапларидан қалампир ютгандек тиришиб қолди. Яна бир-икки кучаниб, ҳамла қилмоқчи бўлди. Аммо, ҳақ қарор топмоғига ишониб қолган деҳқонлар бир-бирларидан қувват олиб, унинг бошқа қилмишларини ҳам фош қилиб ташлашди. Абдуллоҳ вазиятни ўз қўлига олди. Арздорлар рўйхатини тузиб, қўшимча ундирилган хирож миқдорини гувоҳлар иштирокида белгилаб чиқди. Жаббор ибн Азлар лом-мим деёлмади. Гуноҳини енгиллатмоғи учун

Скачать книгу