ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов страница 6
7.Вазирликда қилган бир маърузасида, бутун улкучи кадрларнинг Вазирликдан тозалаш уюштиралажагини иддао қилгандир.
8.Маданият Вазирлиги билан Туризм Вазирлигининг бирлаштирилгани жуда янглиш бўлганини илгари сургандир.
9. Истанбулда ўтказилган Яҳё Камол кунига Анқарадан бориб қўшилган ва бир чиқиш қилган.”
Бу ҳазин бир рапортнинг ҳар моддаси ҳақда саҳифа-саҳифа мақола ёзиш мумкин. Аммо шуни айниқса романчимиз эътиборгп олиши керакки, у рапорт ёзилган вақтга қадар Музаффар Ўздоғнингёзувхонаси қаерда эканлигини ҳам билмасдим. У ердаги яширин тўплантиларга қўшилмоқчи эмас, у ёзувхонага бошимни ҳам бир-икки сония бўлса-да узатиб гапларини эшитмоқчи эмасдим.
Романчимиз Эмина Ишинсу Хонимнинг уйига бир-икки марта боргандим. Ўша пайтларда “Ҳисор” журнали ёзувчилари ҳар ой бир шоиримиз ё адибимизнинг уйларида суҳбат тўплантиларига иштирок этарди. Шоир Илхон Гечер у тўпланти-ларни “таъминланиш кунлари” дер эди. У йиғилишларнинг ҳеч бирида сиёсатдан гапирилмасди. Ойлик санъат, адабиёт хабарлари, ижод ишлари устида баҳс юритиларди.
1981 йилга қадар улку ўчоқлари ва МҲПга менинг ҳеч бир боғлиқлигим, борди-келдим йўқ эди. МИТнинг у рапортидан аввал мен Сивасда тўрт йил Адолат Парти-ясида Эл Бошқонлигини бошқаргандим. 1995 йилда меҳнат нафақасига чиққанимдан сўнг қаттиқ илтимос қилгандан кейин МҲП га кирдим. Ва у ерда икки йил Марказ
Юритма Қурулида ишладим.
Мен Озарбайжоннинг Қорабоғидаги Оқдом қишлоғидан Туркияга келмадим. 250 йил олдин уердан Туркияга кўчиб келганлар менинг севикли боболаримдир. Айни чоғда қабул этаманки, 1946 ва ё 1956 йилда Озарбайжондан Туркияга сиғин-ган бўлсам, айбми бу? Озарбайжон эски бир турк юрти эмасми? У ерда ҳам Ўғуз беклари яшамаганмиди? У ерда ҳам туркча гаплашилмайдими?
Аммо йўқ, 1889 йилга қадар, яъни Совет Императорлиги йиқилгунча МИТ мансубларининг қўлидаги ўлчовларга кўра, эски турк юртлари ила алоқада бўлмоқ, Туркия ташқарисидаги туркларни севмак катта айб,катта таҳлика саналгани учун, расмий қарашга уйғунлашиб шундай бир рапорт тайёрлаганлар.
“Хўп, кейин нима бўлди?” дерсиз. Шундай бўлди: “1990 йилда марксизм чўкканда, бу дафъа бизнинг бош вазирлигимиз, бизнинг президентларимиз Адриатикдан Чин денгизига қадар чўзилган турк дунёсидан баҳс оча бошладилар. Озарбайжондан, Туркманистондан, Ўзбекистондан, Қозоғистондан, Қирғизистондан Туркиямизга беш минг илм толибини даъват этдилар. Уларни ҳам университет-ларга ҳамла Пиёдалар, Денгиз ва Ҳавво Ҳарбий мактабларида ўқиттилар. Устига устак уларга давлат бюджетимиздан маблағ ҳам бердилар. Яхшими?
Минг турли қийинчиликлардан сўнг, мени ҳам Маданияит Вазирлигига мута- хассис сифатида қабул қилдилар. биринчи даражали маош олардим. Бешинча дара-жага туширдилар.Эътироз билдирдим. Бир интибоқ хатоси уч кунда, уч ҳафтада тузатилмайдими? Бир кун, уч кун, беш кун,боринг, ана, билолмаётгн бўлсангиз бир ҳафта, икки ҳафта, уч ҳафта,