ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов

Скачать книгу

келди. Катта темир дарвоза очилганда, кўзимга ташланган илк лавҳа устида катта ҳарфлар билан ёзилган икки калима лиққатимни тортли: “Чўрум тухум-лари”. Уялиб кетдим.башарамга қирқ тухум отилгандай бўлди. Шу пайт орқадошим Метин Камол, Бокуда тижорат атташемиз эди. Тўғри унинг ёнига бордим:

      –Метин,– дедим,– жуда уялиб кетдим. Бу қанақа иш бўлди? Азамат Туркия Жумҳурияти бу ерда бир кўргазма очса-ю, сеи бу кўргазманинг бир бурчагини Чўрум тухумларига ажратиб олсанг! Бу ер бир қасаба бозори эмас-ку! Озарбайжон-да Чўрум тухумларини кўз-кўз қилиш, ҳам Туркия учун бир айбдир, ҳамда бу ердаги қардошларимизга ҳақоратдир. Қандай қилиб сен бундай ишга қўл урдинг, Метин?! Куракда турадиган ишми шу?

      Метин бир дам юзимга қараб турди.

      –Бу тухум масаласи жонингизга ортиқча сиқинти берибди, оға. Келинг бу борада атрофлича гаплашайлик сиз билан.

      –Бўпти, гаплашамиз.

      –Озарбайжон аҳолиси қанчалигини биласизми, оға?

      –Биламан, албатта. Саккиз миллион.

      –Тўғри! Жуда яхши. Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, таҳлил қилдингизми,бу саккиз миллион Озарбайжон турки бир йилда қанча тухум ейиши керак?

      –Тадқиқ қилмадим. Бунда нима маъно бор?

      –Зотан мен бу мавзуда бир тадқиқ қилмаганингизни саволингиздан англадим. Аммо бизнинг вазифамиз тадқиқ қилишдир. Биз ўтказган тадқиқотларга кўра, бу 8 миллион туркнинг 8 йиллик тухум эҳтиёжи бир ярим миллиард атрофида. Аммо Озарбайжонда товуқлар бир йилда 400 миддиондан 425 миллионгача тухумлайди. Яъни 1 миллиард 75 миллион тухум харидоримиз бор. Режим, энди олдинги коммунист режим эмас.Эскитдан Москва Боку ҳақда шундай деб ёзаркан: “Бу йил Озарбайжон товуқлари 1,5 миллиард тухум бериши керак”. Боку шундай жавоб қайтараркан: “Кўрсатмангизга биноан бу йил товуқларимиздан 1,5 миллиард тухум олинажакдир”. Буйруқ ҳам, жавоб ҳам фақат қоғозда.

      Эндиликда ҳар нарса очиқ гаплашилади.

      Озарбайжоннинг бир миллиард тухумга эҳтиёжи бор. Қарадингизми, ташқари-да тухумнинг баҳоси қанчалигига? Бир тухум неча лира ажабо?

      –Ҳа, кўрлим. Бир тухум 200.000 лира.

      Метиннинг сўзи қандай тугашини англадим, аммо ортиқ унинг овозини ўчи-ролмадим. Бу мавзуда икки жиҳатдан билимсизлигим очиқ юзага чиқиб қолган эди.

      –Тўғри.Энди сиз бир тухумни юз минг деб фараз қилинг. Бир миллиард тухум юз минг лирадан қанча чиқади, оға?

      –Бир миллиард лира.

      –Жуда яхши. Модомики сиз Озарбайжонга Туркиянингтухум сотишини давла-тимизнинг эътиборига қаратишингиз керак, шу пайт Озарбайжон ҳам бу тухумларни Эрондан олсин. Шу тариқа давлатимизнинг ҳам шарафига доғ тушмайдими? Нима дедингиз?

      –Метин, қардошим, жуда янглиш хаёлга борганлигимни энди англадим.

      Сен ҳақли экансан! Сени минг бора табриклайман. Газеталарда ўқигандим.

      Сўнгги маъмур ўринбосари туфайли бюджетдан ажратилган маблағ юз миллиард эмиш. Демак, бу маблағни, биз шунчаки тухум экспорти билан ҳам

Скачать книгу