ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов

Скачать книгу

дастурларини элтиб бердим. Ҳар дастурда миллатимнинг буюклигидан, асллигидан, маданий сифатларидан баҳс этдим. Яъни бир тақим хом каллаларга назарида Ирқчилик ва Турончилик қилдим. Бу дастурлар миллионлар-нинг кўнглини қозонди.

      Сўнгра ўтириб “Турон шеърлари” ёздим. У шеърларни қатнашганим бир тўплантида овозимнинг энг юксак оҳангларида жаранглатиб ўқидим. Ўқидим. Яъни баъзи қолоқ мияларнинг идрокича, Ирқчилик-Турончилик қилдим.Уларни минг турли бўлар-бўлмас маъноларга йўйганлар кўп бўлди. Менинг билакларимда яна куч ортгандай бўлди. Ўтириб “Ускупдан Косо-вага” ила “Туркистон, Туркистон”исмли китобларимни ёздим.

      Дунёда ҳеч бир давлат ўз миллатига, ўз тарихига муҳаббат билан ёндошган ёзувчиларини биздаги каби айбламайди. Мен у айбловларга ҳам қатъиян бош эгмадим. Биз янглиш, жуда ҳам янглиш занлар (гумонлар) қуршовидамиз Аммо бу хасталикдан ҳам мутлақо қутулажакмиз.

      Ташқи турклар билан алоқага киришганим учун, мени мусташор ёрдамчилиги-дан, Вазирликда оддий ходимликка туширдилар. Мени, сал олдинроқ, бошида бўлишим мажбурий бўлган биринин амрига топшириб эзмоқчи бўлдилар. Бир йил давомида маошимдан катта қис мини кесдилар, аммо ишларимга қулоқ солувчилар ҳам, мени қўллаганлар ҳам бўлди. Озарбайжон давлатидан менга “Дунё турклигига Хизмат Мукофоти” берилди. Икки Озарбайжон университети мени “Фахрий Адабиёт доктори” унвони билан тақдирлади. Сўнгра Туркияда бошқа расмий давлат ташкилоти бўлган ТИКА (Туркия Халқаро Ҳамкорлик ва Тараққиёт Идораси) мени “Дунё Туркчи лигига Хизмат Мукофоти” билан бағрига олди. Сўнгра турли универ-ситетларимиздан ва ташкилотларимиздан йигирма саккиз мукофот олдим.Дарвоқеъ бизнинг бир мақолимиз бор. Биз “Ёмон қўшни инсонни ҳожатбарор қилади”. Музейбоп у ҳазин рапорт эса менинг силкиниб ростланиб олишимга сабабчи бўлди. Шу муносабат билан у шўрлик рапортни тайёрлаган кишига ҳам “Эй воллоҳ!” дейман.

      Бир вазиримиз

      Давлат ҳаётимизнинг ҳар поғонасида, ташқи турклар мавзуида, ё жуда

      билимсиз одамларимиз ва ё жуда хасимона туйғулар юки остида қолган

      арбобларимиз бўлди.Қайси биридан гап очай бу ерда!

      Масалан Фикри Дурмуш Соғлар,Маданият Вазири бўлишининг биринчи ҳафтасида мени Батманга суриб юборишни истади. Сўнгра бир изоҳ берди: “Оврупо ўлкаларига жўнатган ишчиларимиздан ташқари, миллий чегараларимиз хорижи-даги туркларни турклар деб қабул қилмаймиз!”

      Гўё дунёда яшаётган деярли 150 миллион атрофидаги туркнинг турклиги, у Фикри Дурмуш исмли одамнинг қабул қилиш-қилмаслигига боғлиқдай, давлати-мизга қатъиян ёқмайдиган катта айб қилгандай қўрингандик.

      Кейин, биласизми, нима бўлди? Фикри Дурмуш у изоҳидан ойларча кейин, янги қурилган Турк Жумҳуриятларига кетди. Ўзи билан бирга Азиз Несинни ҳам ола кетди. Туркманистонда Фикри Дурмушга туркман қалпоғини

Скачать книгу