НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 2
Юнус чол оғир ўрнидан турди. Уйга кирди. Хаёлчанлик билан коржомасини алмаштиргач, ошхонага ўтди. Газўчоқнинг иккала кўзини ёқиб, бирига катта те-мир чойнакни, иккинчисига товани қўйди. Сўнг, тўртта чоғроқ картошка, иккита пиёзни столга қўйиб, қўлига пичоқни олди. Хаёли эса ҳамон кампирида эди.
Ўртанча ўғил – Равил, Янгийўлда яшайди. Тошкентда ўқишни битиргач, ўша ёқларга ишга йўллашдию қолиб кетди. Катта бир савхозда инженер. Тоторис-тонлик қавмдошлардан бирининг қизига уйланган. Бир ўғилчаси бор. Хотини Сакина иккинчисига оғироёқ – ойу куни яқин.
… кўзи ёридимикан? – деб ўйлади Юнус чол, бир-бир келини, кампири кўз-ўнггидан ўтётиб; ажаб, кампирининг кўзлари дабдуруст чақнаётгандай туюлиб кетди. – Келин қутулолдимикан-а?.. – Юнус чол чапақай эди, беихтиёр кўнгли-дан нохуш бир фикр кечиб, ўнг қўлининг бош бармоғини кесиб олаёзди; русчаю тоторчани аралаштириб чулчутчасига сўкинаркан, апл-тапл картошкани столга қўйиб, ёқасини ушлади ва ўша баробарида, боя обтовачани ноҳақ тепиб юборганлигига кўнгли-да надомат ҳиссини туйди; хаёлида кампирининг кўзла-ри чақнаб кўринганлигини ҳам шунга йўйди.– Астағфириллаҳ!.. Тавба… тавба. Ў з и н г а тавба итам бит, Аллайим!..
Ниҳоят, Юнус чол охирги картошкани ҳам тўғраб бўлгач, оловни янаям мил-диратиб, тованинг устига катта қопқоқни ёпди. Ҳовлига чиқди. Осмонга қара-ди: булутларнинг этаги қонталаш.
… ёғмас-э! – Юнус чол булутларнинг қонталашлигидан умидворланиб, кўнг-лига қулоқ солди: ёмғир ёғишини сеза қўйса, бўғимлари майин-майин сирқираб оғрийди; шу тобда эса сезимдан асар йўқ эди. – Йўқ, ёғмий.
Бориб, тағин картга чўнқайди.
Тошкентда – вакзалда – она-қиз учрашишлари; ана кейин Янгийўлга жўнаш-лари керак эди.
… учрашишган бит инди. Лакин нашун хабар йуқ?
Ўша аснода кўчадан тап-туп таниш оёқ товуши эшитилди.
Юнус чол қулоқларини динг қилди.
… Шариф-ку! – Беихтиёр Юнус чолнинг кўкси бир жиз этди. – Хатми ё?..
Шариф деганлари – Катта урушнинг ногиронларидан – почтачи. Чап оёғи оқ-сайди. Аллақачон нафақада, лекин… ишлайди; энди ётиб қолгунича ишлай-веради.
… бикардан – Худай бизар.
Аввал дарвозани очаётган ҳасса кўринди, сўнг – Шариф почтачининг ўзи. Кўз-кўзга тушар-тушмас, Шариф почтачи:
– Ўтирибсингми, атийси? – деди, Хабила опанинг гап оҳанггига ўхшатиб.
Кўнгли суст кетиб, Юнус чол:
– Ждат итамда сини, чўқинған, – деб, ўрнидан турди. – Кел, Шариф, килавир.
Қўллашиб кўришгач, бирин-бирин картга чўнқайиб, ҳол-аҳвол сўрашдилар.
– Хабиланг ҳалиям келмадими? – деди Шариф почтачи.
Юнус