НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 5

НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Скачать книгу

мин – қартайған мусафирингға!..

      Ҳамон Юнус чолнинг кўзларида уйқудан асар йўқ эди. Эрталаб вақтлироқ уйғониши зарурлиги ёдига тушди. Ёнбошига ўгирилди. Кўзлари юмуқ кўйи, тиззаларини буклади. Энди ҳеч нимани ўйламаслик қасдида кафтларини бир-бирига бирлаштириб, тиззаларининг орасига суқди-да, кампиридан ўрганган ал-лабир оятларни шивирлай бошлади. Кейин – салдан сўнгми ё алламаҳалдами, дераза ойналарига ёмғир томчиларининг бир маромда чирсиллаб урилаётгани ҳамда хўрознинг чўзиб қичқираётгани олислардан таралаётгандай қулоғига элас-элас чалинаркан, ҳали уйқуси қаймоқламай, ғалати бир туш кўраётганига таажжубланди: отаси – раҳматли, қалин, ғира-шира дарахтзорнинг ёлғизоёқ сўқмоғидан туриб, анҳор устига анча қийшайган қари бир тутга тикилганча, мийиғида майин, ўйчан кулаётган эмиш.

      20

      19–72й

       11

      ДУНЁНИНГ УСТУНИ

       Ўз оғамдай азиз Ражаббой

      ҲУСАИН ўғдтнинг, ўз опамдай

       азиз Бекпошша РАЖАБОЙ қизи-

       нинг порлоқ хотираларига бағиш-

      ладим.

      Раҳимов валасапедини кимсасиз йўлакдан шошилмай, секин, хомуш ҳайдаб бораётиб, атроф-теваракка ҳайрон боқади: аллақачон вақт чошгоҳдан ўтган бў-лишига қарамай, катта йўлда ҳам, ҳар иккала тарафини дарахтлар қуршаган салқин, сўлим йўлакда ҳам одам йўқ; гўё бирдан вабоми, ўлат доригандек, ҳамма қаёққадир тумтарақай ғойиб бўлган.

      Ҳолбуки, куни кеча шаҳар гавжум эди.

      Ана, магазинлар берк, идораларнинг эшиклари гумгурс ёпиқ. Шаҳар марка-зидаги русча мактабдан ҳам болаларнинг шодон шовқинлари эшитилмайди. Ресторан олдидаги баланд ишком остида Искандар новча билан Шокир буғал-тир юзма-юз суҳбатлашяпти.

      Искандар новча шаҳар ва туман Умумий овқатланиш трестининг раиси. Шо-кир – трестнинг бош буғалтири – раиснинг арзанда шогирди.

      Улардан сал нарироқда паст бўйли, ёши қирқлардан ўтган, тепакал бир киши серрайиб турибди.

      Бир маҳал, Искандар новча:

      – Амин! – деди, қаҳрчан овозда. – Амин ка-а-ал!

      – Лаббай, ёшулли, лаббай! – Тепакал киши зумда пилдирабгина уларга яқин-лашди. – Ман шу ердаман, ёшулли. Буюринг, ёшулли?

      – Юмурта еб турибмисан бу ерда, – деди Шокир буғалтир, Аминдан анча ёш бўлишига қарамай, сансираб. – Пахтая гетган ҳашарчилар изинан дарров овқат олиб жўна!

      – Яхши-ажаб, ёшулли.

      – Бор, тезроқ қорангни ўчир!..

      … болғачинг уддабурон бўлса, юнг қозиқ ҳам ерга кирар. – Беихтиёр қадим Хоразм мақоли ёдига тушиб, Раҳимов мийиғида ўйчан кулимсиради; аслида, ушбу мақолнинг Искандар сосойга ҳам, Шокир буғалтирга ҳам алоқаси йўқ; ҳаммани – ёшу қарию аёлу эркакни пахтага қувган Биринчига – у н и н г зап-тию зуғумига – дохил эди. Ва, ўша аснода, ҳали-замон Биринчининг ҳузуридан ўзининг не аҳволда қайтажагини ўйлаб, қошлари чимирилди, пешонаси тириш-ди. Сўнг, бирдан жазаваси қўзиган вас-вос одамдек,

Скачать книгу