НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 7
– Ҳовва, хабарим бор, ёшулли.
– Да-а-а! – деди Расулов, боягиданда чўзиброқ. – Пионерлар уйиннан неча киши ҳашара чиқди?
– Саккиз киши.
– Ўзи неча киши ишлийди?
– Ўн бир киши, ёшулли.
– Ҳаммачикини чиқариш гарак эди, – деди Расулов, Раҳимовнинг кўзига ялт қараб. – Бир киши қолса етади. Пахта йиғим-терими шунчаки кампания эмас – меҳнат фронти. Ундан ҳеч кимнинг четда қолишга ҳаққи йўқ.
– Яхши-ажаб, ёшулли! – деди Раҳимов, тағин ҳар иккала қўлини кўксига бо-сиб. – Ҳар ничик топшириғингиза тайёрман. Фақат Пионерлар уйинан мани узоқлаштирмасангизлар бўлгани.
– Демак, Детдома ўтмоқчи эмассиз? – Биринчининг овози хели босиқ, лекин бир қадар таҳдидли янгради. – Шундийми?!
– Илтимос, ўртоқ Расулов?.. Шаҳарда чаққон, ишчан, абжир ёшлар дим кўп. Ина, Раҳимийнинг ўғли, Йина… Девоновнинг қизи…
Бирдан Раҳимовнинг гапини бўлиб, Расулов дўқ этказиб столга муштлади-да:
– Етар! – деди. – Боринг!..
Туйқис Раҳимовнинг миясига қон тепдими, икки чаккаси қаттиқ лўқиллаб, кўзлари катта-катта очилди.
– …Боринг! – деди Биринчи, кескин қўл сермаб. – Нишатишимизни, кимни нера қўйишимизни шу кунгача билмаган бўлсангиз, бундан кейин билаварасиз. Боринг!..
Раҳимовнинг хўрлиги келди. Нохос, эс-ҳушдан айро тушгандек эди, бир зум гангиб қолди. Сўнг, ночор, бўшашиб эшик томонга йўл олди. Назарида, хона узайиб кетгандай эди. Ниҳоят, бўсағага етиб, бирров ортига қаради: столда қа-тор терилиб турган телефонлардан бирининг ғилдирагини Биринчининг шоши-линч, асабий айлантираётганлигини кўрди.
… тамом, – деб ўйлади Раҳимов, юраги куйишиб. – Тамом… Алвидо, Пионер-лар уйи!
Раҳимов руҳиятида беадат бир эзғинлик билан бинодан чиқиб, хиёл муддат туриб қолди. Ҳамон икки чаккаси лўқилламоқда эди. Чаккаларини қаттиқ-қаттиқ уқалаётиб, қабулхонанинг кийим илгичида шапкасини унутиб қолдир-ганлигини билди. Шартта изига қайтмоқчи бўлди. Лекин… фаромуш қўл сил-тади.
… бош омон бўлса, дўппи топилар.
Тобора кўксига қўшилиб халқумиям куйишаётгандай туюлди; негадир, айни чоғда бошқача чанқаётган эди.
Энди биринчи галда чанқоғини қондириши керк. Ў з и асрасин, бунақада одамнинг бирор бедаво дард орттириши… Албатта-да, ҳеч гап эмас. Шуни ўйларкан, нима учун янгиработликлар Расуловдан қутилганларига атаб хатми худойи қилганликларига энди ишонгандай бўлди.
… ё тавбагдан-эй, гап тушунтириб бўлмаса-я!? – деб ўйлади Раҳимов, катта йўл бўйидаги газсув дукончаси томонга хомуш-хаёлчан бораётиб. – “Педаго-гика”ни ўқиганмикан-а?.. Макаренкони ўқиган одам… Тавба, бунингдин метин бўлиши…
Хоппа семиз газсувчи