НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 6
Ёши олтмишлардан ўтган, ўртадан баланд бўйли, ориқроқ бу киши, олдин қўшни туманда Биринчи эди. Буёққа ўтганига ҳали бир йил бўлганича йўқ. Шу боис, ҳамма ҳар хил фикрда: бировлар, чўрт кесар деса, баъзилар, янгира-ботликлар Расуловдан қутилганларига атаб хатми худойи қилганмишлар, деб таърифлайдилар. Ҳали Раҳимов ҳам яхши билмайди – иккинчи маротаба қабу-лида бўлиши; нечундир, ҳар гал юрагини айни шу тобдагидай тушуниксиз бир ваҳм чулғайди.
Ҳа-я, Раҳимовнинг Расулов ҳақида эшитган-билгани шуки, айтгани – айтган, дегани – деган; канадай бир ёпишса – қўймас эмиш.
Мана, ногоҳ Раҳимов кўксида яна жизиллаган бир оғриқни туйди ва тарад-дудланиб, аста томоқ қирди.
Расулов, чаккасини кафтидан узмай, кўзларини ҳорғин очиб, эшик томонга оғир қаради: кимсан?
Раҳимов ўнг қўлини кўксига босиб:
– Ассалом алайкўм, ёшулли! – деди. – Мумкинми?
– Галинг.
Раҳимов гуё хотиржам хонага кирди. Қўллашди. Эсон-омонлик сўрашгач, бир неча қадам ортга тисарилаётиб:
– Галдим, ёшулли, – деди.
– Хўш-ш?! – деди Расулов, Раҳимовнинг кўзларига қаттиқ тикилиб. – Ўта-диган бўлдингизми?
Дарҳол Раҳимов ҳар иккала қўлини кўксига босиб:
– Ёшулли, илтимос, ўз ўрнимда ишлийверайин? – деди. – Айтган эдим: хоти-ним касалванд… Ўзим бедаво давленияга йўлиққанман.
– Қўйинг, бўшачи гапларни гапламанг! – деб, Расулов шартта дивандан ту-риб, ўрнига ўтди. – Ўтишингиз герак.
– Илтимос, ёшулли, манга озор берманг? – деди Раҳимов, Расуловнинг кўз-ларига жавдираб. – Пионерлар уйини қабул қилиб олганимда унинг оти бору ўзи йўқ эди. Раҳмингиз галсин, ёшулли: Пионерлар уйина мани салкам йи-гирма беш йиллик меҳнатим… меҳрим сингган. Ўтган йили биз ВДНХанинг бронза медалини олганмиз. – Биринчининг диққат билан, бир қадар хайри-хоҳлик била тинглаётганлигини кўриб, Раҳимов янаям жўшиб давом этди: – Ўзингиз ўйлаб кўринг, ёшулли, СССРдай бепоён мамлакатда йўқ деганда ўн-ўн беш минг район бордир.
– Дўғри айтасиз, – деди Расулов. – Ўн беш мингдан кўроқ бўлиши гарак.
– Отангиза раҳмат, ёшулли! – деди Раҳимов, қайтабошдан кўнглида умид чақнаб. – Ина, бизнинг район Пионерлар уйимиз ВЛКСМнинг катта мукофо-тини олди. Шу кунларда биз қўшни республикаларнинг Пионерлар уйлари билан ёзишмалар олиб бораётирмиз. Илтимос, бошлаган хайрли ишларимиз ўлда-жўлда қолиб гетмасин, ёшулли?
Ҳамон Расулов столнинг четига чап муштини тираб, тик турган эди. Ўрнига ўтирди-да, бирпас кафтига манглайини босиб тургач:
– Йўқ, – деди, қатъий оҳангда. – Йўқ, Раҳимов. Сиз Детдома директор бў-лишингиз шарт!.. Ман ўзим бориб гўрдим: етимаклар ўз аҳволина ташлаб қў-йилған. Талон-тарож авжида. Пешинги овқатларида бир туюр ҳам гўшт