НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 3
– Мин ҳазир, Шариф, – дея ўрнидан турди. – Ҳазир…
Хийла фурсатдан сўнг Юнус чол катта чинни тавоқда картошкалари қирмиз-ланиб пишган, иштаҳани қўзғагувчи ёқимли ҳиди анқиётган, парраклаб пиёз тўғралган ҳамда устига бир неча тухум чақилган яз-ёзи олиб кирди. Катта хум чойнакда чой келтирди. Ўртага мева-чева қўйди: олма, анор, узум… Сўнг, суви қочган нонни қайноқ, хушбўй кўк чойда ивитиб овқатланишарканлар, иккала қадрдоннинг гурунгги аста-секин олишаверди.
– Юнус – жўра, балаларинг бари уйли-жойли, топарман-тутарман, қариган чоғингда аёқни мундай узатиб, бурутингни тавлаб ётсанг, дейман-да?
Юнус чол калхоз қурилиш бригадасида катта уста. Салкам уч йилча аввал на-фақага чиққан, лекин орадан бироз муддат ўтиб, яна ишга қайтган эди.
– Бикар ўтирганша, бикар ишла, дегани гапи бор ўзбекнинг, – деди Юнус чол, ияк қоқиб. – Вот, ўзингда ҳассангни судраб ишлийсинг-ку?
– Э-э!.. – деди кулиб Шариф почтачи. – Маники – эрмак, жўра. Ўрганиб қол-ганман шунга.
– Миникида шулай иди бит, – деди Юнус чол, аста хўрсиниб. – Инди бўлмий, ишдан шиғам. Биз – кўшсак кирак.
Дабрустдан қўлидаги пиёласи қалқиб:
– Ҳа?!. – деди Шариф почтачи. – Эсинг жойидами, қаёққа кўчмоқчисан? Ҳов-лингчи, ҳовлинг?
– Ай-й-й! – деди Юнус чол, паришон бошини чайқаб. – Синга айтсам, Қозон-даги ҳовлимиз дварес иди, настояший дварес!.. Абийларга ташлаб килавер-ганмиз.
Шундай деб, Юнус чол аллатовур қўл силтади. Унинг бундай қўл силташи – фақат ўзигагина аён бир оғриқнинг шунчаки аламли ифодасигина эди. Ўттиз йиллардан кўпроқ аввал – янги кўчиб келган кезларида – ҳовли ўрни ташлан-диқ шўразор, ғавлаб кетган қамишзор эди. Энди саф-саф иморат, чоғроққина ҳаммом, ажойиб боғу чарвоқ…
… э, ҳаммасидан ҳам қишлақнинг одамлари-ши? – деб кўнглида қайд этди Юнус чол. – Бари добрий… Добрий. Уф-ф!..
– Биласинг-ку, Равил Янгийўлда яший, – деди Юнус чол, тағин жисму жони ўртангудай бир хўрсиниб. – Рафаил армиядан қайтғаш, калхуз раисиннан машин сураган иди. Раис, бикар турған машина йуқ, дегаш, абийсиникина меҳмонға борған иди. Инди абийсининг қайнсинглисина уйланмакши. Рашида Равилнинг ёниға кўчишимизни сураб хат ёзипти. Синга айтсам инди, боя минга берган хатларингнинг биттаси Равилдан икан: улда кўчишимизни сўрий.
– Тушунмадим, Юнус – жўра, – деди Шариф почтачи, пиёлани дастурхон чеккасига қўяётиб. – Буларнинг бари – қариган чоғингда сарсон-саргардон-ликми, дей-ман-да!
Юнус чол хомуш эди, хаёлчан, бир қадар ўксук кулимсиб:
– Бизнинг бир уруғимиз Янгийўлға сашилған, – деди. – Што па делаеш, Ша-риф!..
* * *
Не тонгки, бирор ўн беш кундан сўнг, кўчадилар.
Айни кўчадиган кунлари – чошгоҳ маҳали – ҳовлини қўни-қўшни, хотин-ха-лаж, бола-бақра, ёшу қари босиб кетади.
Ҳаммаларининг кўзларида – кўчаётганларнинг ҳам, кузатаётганларнинг ҳам – сўнгсиз, тарифларга сиғмас бир мунг чақнайди.
Ҳатто,