НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 9
Хонанинг ҳар ер-ҳар ерида бир-биридан кўркам тулумлар: бир қозон деб аталгувчи, тумшуғи узун, катта оққуш, қарға, чағаллоқ, даканг хўроз, каклик, тустовуқ, бургут…
Бир-биридан ажойиб, бир-биридан жонлидай қотирилган тулумларни кўраё-тиб, меҳмонлар бир зум анграйиб қолдилар.
Олимова илдам бургутга яқинлашиб, қанотларини сийпалади, аста тумшу-ғига бармоғини тегизиб кўрди…
Чучмалвой ҳайрату ҳаяжон билан таъкидлаганидек, хона деворларида ранг-ба-ранг Фахрий ёрлиқлар, зарҳал ёзувлари жимжимадор Дипломлар… Уларнинг ҳар бири алоҳида рамкаларда хонага бошқача бир зеб бағишлаётгандай эди. Тўрдаги узун, ойнабанд қутида эса бир талай минорасифат ҳамда гумбазсимон катта-кичик совринлар деразадан тушаётган қуёш нурида кўзни қарақтиргудай ялт-юлт жилоланмоқда эди.
– Сиз, насиб этиб, жиддий киришсангиз, усто, тез орада Детдомниям оёққа турғазасиз, – деди Олимова, хилма-хил совринларни томоша қилаётиб. – Ина буни қарангла, Зойиржон Каримович, ВДНХаники экан, худди Кремила ўхший-ди-я!..
Раҳимов ён томондаги хонага ўтаётган эди, индамади.
Зоҳир Карим эса оёғи учида кўтарилиб, Фахрий ёрлиқлардан бирини ўқиёт-ган эди:
– Дўғри айтасиз, – деди, Олимованинг гапини маъқуллаб. – Детдома устозди-йин раҳбар гарак.
Тобора Раҳимовнинг кўксини аламми, нимадир таталамоқда эди, уларнинг тилёғлама гапларига энсаси қотиб:
– Галаверингла, бу ёқда ҳали рамкага солинмаган яна ўнтачаси бор, – деди, тагдор оҳангда. – Қўлингиза бериб қўяман…
Хона ўртасидаги хонтахта устида шаҳарнинг ёғочдан заргарона зеб бериб ишланган макети турарди: у – жуда чиройли эди, айни шаҳарнинг ихчам нус-хаси, ҳатто миноралари ҳам!..
Зоҳир Карим остонадан ўтаётиб:
– Ўҳ-ў! – деди, макетдан нигоҳини узолмай. – Пионерларингиз ясаганми шу-
ниям-а?
Раҳимов бош ирғаб:
– Ҳовва, баричики пионерларнинг иши, – деди. – Биласиз-ку, пионерлар кўз-бўямачиликни ёқтирмийдилар, алдам-қалдамни билмийдилар… Агар ҳамма иш-ларимиз пионерчасига бўғанида эди… Хўш, ишни навудан бошлиймиз?
Зоҳир Карим бир-бир Чучмалвойга, Олимовага қараб:
– Манимча, ҳужжатлар билан танишишдан, – деди. – Дўғрима-а?.. Жами пи-онерларингиз қанча, устоз?
– Икки юзу элликдан кўпроқ. Тўгаракларимиз, ҳатто бозор кунлариям иш-лийди, – деб, Раҳимов ғаладондан иккита катта дафтар олиб, Зоҳир Каримнинг олдига қўйди. – Бири – инвентарлар рўйхати, иккинчиси – тўгаракларнинг иш жадвали, ишчиларимиз ҳақида маълумотлар… Бир методистимиз юқорида ишлаб ўтирибди. Ҳужжатлар билан танишаверинглар, ман ҳозир…
Раҳимов хомуш юриб, ҳовлига чиқди, дарвоза томонга ўтаётиб, қаровул чолни чақирди:
– Бобожон ака-а?!.