Умидли дунё ёки «Панднома». Саъди Шерозий
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Умидли дунё ёки «Панднома» - Саъди Шерозий страница 9
Ўз ўзингни англашингни эса – мусулмон кишининг муқаддас бурчларидан бири. У ана шу бурчига содиқлиги туфайли кишилар назарига тушади. У ўз вақтида йўл қўйган хато- камчиликларининг сабабини аниқлашга қодир ва шу қобилияти туфайли ўзини қандай одам эканлигини тушуниб, ўзини назорат қилиб турувчи комил инсон сифатида ўзгаларнинг хулқ- атвори билан таниш бўлиши лозим.
Улардаги ижобий фазилатларни ўзида бор-йўқлигини фазилатларни ўзида бор- йўқлигини англаб яшаши керак. Ана шундагина киши эл-юрт назарига тушади, уни кўпчилик ҳурмат қилади ва кўпчиликка танилади.
Фаол ҳаракатда бўлган одамнинг юрагидан ғам-ғусса узоқлашади.
Инсоннинг дили пок бўлса, юрагида ҳасад, гина бўлмай, тилида ёлғон ва риёга эрк бермаса, ҳаёти бир текис, осуда кечиб, узоқ яшашга имкон туғилади. Бунинг учун энг аввало кишининг луқмаси пок бўлиши керак.
Яхши хулқли бўлгич ҳамда соф кўнгил,
Одамларга доим инсофли бўлгин.
(Жалолиддии Румий)
ТУПРОҚ НИМА УЧУН АЗИЗ
Ҳаддингдан ошиб оёғинг остидаги тупроқни тепма! Она Ер тупроғида аждодлар ҳоки бор. Шунинг учун “Тупроқ азиз мўътабар”, дейдилар улуғлар. Тупроқ – Ватан! Она Ер ўз тупроғида неча асрлардан бери ўз қучоғида сақлаб келаётган не-не улуғ аждодларимизнинг ҳокини сақлаб келмоқца. Шунинг учун биз уни эъзозлаб Она тупроқ деймиз! У олис аждодларга Оналик қилган. У ота-боболаримизнинг онаси бўлган. У бизнинг ҳам онамиздир. Ва келажак наслларимизнинг онаси бўлажак…
Оташ нафас шоир Ошиқ Вайсаннинг сўзларига қулоқ тутайлик:
Ҳавога боцсам мен ҳаво оларман,
Тупроққа боқсам мен дуо оларман.
Тупроқдан айрилсам қайда қоларман,
Менинг содиқ ёрим қаро тупроқдир.
Ҳа, Ҳақнинг “Ниҳон хазинаси тупроқда. Тупроқ дуоси – Ватан дуоси”.
Машҳур қирғиз адиби Чингиз Айтматов асаридаги образнинг Тўлганой момонинг Она замин билан ҳасратлашганларини кўриб чиқайлик.
У бир жойда “Умр ўтиб бораётир, Она Ерим, орадан яна бир йил ўтди. Бугун менинг сиғинадиган куним”, дейди. Ерга сигинмоқ одамийлик матлаби. Она заминга сиғинмоқ кишининг “Менинг содиқ Ерим қаро тупроқцир”, дейиши, ишқ нурларини, Ватан тупроғига багишлашидир.
Бугунги кунда онда-сонда учраб турган нодон, хотирасиз, гумроҳларнинг нигоҳлари тупрокдан узилганидир. Чунки, ҳеч қачон ер осида уларнинг дўстлари бўлмайди. Улар ҳеч қачон тупроққа қоришиб ётган улуғлар учун қадни ҳам тутишни идрок этолмайдилар. Бу ҳам ашаддий хотирасизлик… Бу эса ўзига хос манқуртлик, эмас-ми?
Инсонни улуғликка чорлаган одам Ватан билан бирликка эришса, у на фақат ўз элининг балки оламнинг эҳтиромига сазовор бўлади.