СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 25
Сиёсат нафақат онгли, балки стихияли ҳаракатлар, нафақат рационал, балки иррационал ҳодиса ва сиёсий хатти-ҳаракат шаклларида ҳам рўй бериши мумкин. Сиёсатни ташкил этувчи бу “моддиётлар”нинг ўзаро муносабатлари ва мувофиқ келиши омманинг ўзгарувчан омилларга эгалиги сабабли ҳам кўплаб шарт-шароитларга узвий равишда боғлиқдир.
Ҳозирги даврга келиб фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат шароитида сиёсий тизимларнинг тубдан демократиялашуви ва глобаллашувининг авж олиши, давлат ҳокимияти органларини номарказлаштириш, сиёсий муносабатларни либераллаштириш натижасида сиёсатнинг мазмун-моҳияти ва унга амал қилишга доир қатор янги назарий қарашлар шаклланди. Ривожланган мамлакатларда сиёсатнинг асосий мақсади ва вазифаси шахсга, унинг манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш асносида белгилана бошланди. Бу янгилик асосига фуқароларнинг сиёсий жараёнлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишдаги кенг иштирокини таъминлаш эҳтиёжларини пайдо бўлиши ҳам сабаб бўлди.
Таниқли инглиз сиёсатшуноси Эндрю Хейвуднинг фикрича, умуман “сиёсат шундай бир жараён бўлиб, унинг доирасида одамларнинг ўз хусусий ҳаётлари меъёрларини ташкил этиш, сақлаш ва бойитиш амалга оширилади. Сиёсат конфликт (conflict) ва ҳамкорлик (cooperation) каби ҳодисалар билан узвий равишда боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, бир томондан, жамиятда мавжуд бўлган фикрлар, эҳтиёжлар ва манфаатларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги ўзаро келишмовчиликларга айланади, бошқа томондан, ҳаммага маълумки, бу ҳолатни ўзгартириш учун ёки жуда бўлмаса, уни сақлаб туриш учун ҳамкорликка зарурият туғилади. Бундан Ханна Арендт таклиф этган сиёсий ҳокимиятнинг “ҳам-фаолият” қабилидаги таърифи келиб чиқади. Бу каби барча сабаблар туфайли сиёсатнинг моҳиятига аксарият ҳолатларда конфликтларни ҳал этиш жараёни – манфаатлар ва фикрлашлардаги келишмовчиликларни яраштириш жараёни сифатида қаралади. Шунингдек, сиёсатга нисбатан кенг ёндашувда уни фақат конфликтларни ҳал этиш, деб эмас, балки уларни ҳал этиш йўлларини излаш деб ҳам қараш керак. Чунки жамиятдаги барча конфликтлар ҳал этилади ёки ҳал этилмайди. Шундай экан, муқаррар равишда бир томондан, ижтимоий турли-туманлик (одамлар бир-бирларига ўхшамайди) , иккинчи томондан, ижтимоий ресурсларнинг тақчиллиги (ҳеч қачон барча нарсалар барчага етмайди) туфайли ҳам сиёсат инсоний жамиятнинг ажралмас таркибий қисмидир.
…Ҳозирги кунга қадар энг обрўли арбоблар ҳам сиёсий фан предмети нима эканлигига доир ўзаро келиша олмай яшаб келаётганлиги мураккаб муаммога айланди. Сиёсат турлича йўллар орқали талқин этилмоқда – ҳокимиятни юбориш, жамоавий қарорлар қабул қилиш, тақчил ресурсларни тақсимлаш, манипуляция тизими ва ҳоказо. Бизнинг ишимизда эса сиёсатнинг, хусусан, ҳаётнинг умумий тарзини яратиш, сақлаш ва бойитиш сифатидаги таърифига устуворлик берилади”56 .
Э.Хейвуд ўз нуқтаи назаридан