СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 23
Ижтимоий муносабатларнинг сиёсий характери гуруҳлар ва ижтимоий бирликларни ҳокимиятга тааллуқли манфаатларини баҳолаб боришни тақозо этади. Бошқача айтганда, хатти-ҳаракатнинг сиёсий мотивацияси фақат гуруҳ томонидан умуман (сиёсий дастурлар, мақсадлар, мафкуралар даражасида) , ёки унинг ҳар бир вакиллари билан алоҳида (маълум бир гуруҳга тааллуқли эканлигини англаш йўли билан, яъни сиёсий ўз-ўзини айнанлаштиришни аниқлаш) амалга оширилаётган манфаатларни ўзига хос тарзда англаб етиш жараёнида шаклланади.
Ижтимоий эҳтиёжларни сиёсий англаб етиш моҳияти манфаатларни гуруҳий характерини тушунишдан, уни бошқа гуруҳий субъектлар сўровлари билан қиёслашдан, шунингдек, бу бирликлар даъволарини татбиқ қилиш ва келишиш жараёнларига давлат аралашувининг даражалари ва воситаларини аниқлашдан иборатдир. Бошқача сўзлар билан ифодалаганда, манфаатларни сиёсий англаб етиш – унга давлат ҳокимияти аралашувисиз амалга ошириб бўлмайдиган мазмунларни ажрата олиш қобилиятини шаклланганлиги деганидир.
Шу тарзда сиёсий онг гуруҳларнинг бошқа субъектлар ва ҳокимият институтлари билан мулоқотларда иштирок этиши учун уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини расмийлаштиради ва бир тизимга солади. Сиёсий ҳаёт субъектларининг бундай онгли равишдаги тайёргарлиги зарурияти принципиал характерга эгадир. Таниқли АҚШ сиёсатшуноси Роберт Даль “сиёсий” ва “носиёсий” қатламларни бир-биридан ажратиб кўрсатиб, бу билан субъектларнинг ҳокимият институтлари билан ўзаро характери даражаларини ўзаро фарқланишларини ҳам аниқлаган эди52 .
Сиёсатнинг замонавий талқинлари Р.Арон асарларида янада такомиллашди. У сиёсат тушунчасини жамиятнинг барча жабҳалари билан алоқадорликда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. У “сиёсат” тушунчасини бир-биридан фарқланишини чуқур тадқиқ этиб, қуйидаги фикрларни билдирган эди: “Биринчи фарқланиш шу билан боғлиқки, “сиёсат” сўзи инглиз тилига ҳар бири ўз мазмунига эга бўлган иккита сўзга таржима қилинади. Инглизлар амалда сиёсатни “policy” ва “politics” сўзлари билан ифодалайди – французлар унисини ҳам, бунисини ҳам “сиёсат” деб атайди. Policy – концепция, ҳаракат дастури, бу ҳолда у ҳаракатда, бир одамнинг, одамлар гуруҳининг, ҳукуматнинг хатти-ҳаракати… Шу тариқа, “сиёсат” сўзи ўзининг биринчи аҳамиятига биноан – бу дастур, хатти-ҳаракат усуллари ёки одам ёки одамлар гуруҳи томонидан бирон-бир муаммо, ҳамжамият олдида турган муаммолар йиғиндисига нисбатан амалга ошаётган хатти-ҳаракатнинг ўзидир. Сиёсат иккинчи маънода (инглизча “politics”) турли сиёсий йўналишларда қарама-қарши курашаётган ёки рақобатлашаётган (policy аҳамиятига молик равишда) ижтимоий ҳаёт соҳасига тааллуқлидир. Сиёсат соҳаси – бу шахсий “policy”га эга бўлган, яъни ўз мақсади, манфаатлари ва ўз дунёқарашига эга бўлган, ичида шахслар ва гуруҳлар ўзаро курашаётган жамулжамликдан иборатдир”.
Шу билан бирга, Р.Арон сиёсатни инсонга, инсонлараро