СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 21
Жамият сиёсий тизимини демократлаштиришга доир муаммоларни таҳлил этишда Токвиль Франция ва АҚШ тарихий тажрибаларига таяниб иш олиб борди. У шу нарсани аниқладики, демократия ва эркинликни таъминлашга ҳалал берувчи ҳолат – бу давлат ҳокимиятининг ҳаддан ортиқ марказлашувидир49 . Франция ана шундай марказлашувларни синаб кўрган эди. Токвилнинг фикрича, демократик қадриятлар асосидаги қатор сиёсий-ҳуқуқий усуллар жамият ва индивид фойдасига ишлайди, уларни мустаҳкамлайди. Ана шундай усуллар тоифасига ҳокимиятнинг бўлиниши, шунингдек, маҳаллий (жамоавий) ўзини ўзи бошқариш органлари кириб, улар халқ суверенитетининг манбаидир. Лекин Токвилга биноан, бу суверенитет ҳам чегарасиз эмас, халқнинг устуворлиги ҳам ҳаддан ошиб кетмаслиги лозим. Агар бу чегаралар бузилса, тирания пайдо бўлади, кўпчилик тиранияси ҳам ҳукмдор тиранлигидан ҳеч бир кам эмас.
Ҳозирги даврда Шарқий Европа, Лотин Америкаси, Осиё ва МДҲ мамлакатларида давлатларнинг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга ўтиш даврига доир сиёсий қарашлар ва назариялар ҳам шаклланди. Уларнинг ичида Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва илгари сурилган Ўзбекистон давлатининг собиқ социалистик жамиятдан фуқаролик жамиятига ўтишга доир назариялари ўзининг амалий натижаси ва замонавийлиги билан ажралиб туради. Айниқса, унинг янги жамиятга тинч ва босқичма-босқич равишда ўтишга доир қарашлари турли мамлакатлар етакчилари ва назариётчиларини қизиқтирмоқда. Чунки янги жамият ва давлат қуришнинг “Ўзбек модели” қисқа давр ичида ўзининг жаҳондаги бошқа мамлакатлар учун намуна бўла олиш жиҳатларини кўрсатди. Айниқса, жамиятни ижтимоий портлашларсиз ва турли кескин