Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

Давқораев, Қалли Айимбетов, Жумек Ўринбоев, Жўлмирза Оймирзаев, Амет Шомурадов, Исмоил Сағитов, Турдимурат Бекимбетов, Айтжон Есемуратов, Ўринбек Кожуровлар ҳаётда, ижодда суягимиз қотиб, қанот қоқиб, учирма бўлишимизда оталарча меҳрибонлик билан ғамхўрлик қилишди. Улар илк қадамларимиздан ҳар бир ютуғимиздан қувонишар, кўнглимизни кўтарадиган зарур маслаҳатлар беришарди”. Бу сатрлар шоирнинг кундалик дафтарига тушган юрак сўзлари эди…

      Кўнглида парвозни орзу қилган қорақалпоқ адабиёти гулшанининг қалдирғочлари арава ортидан келишаётган эди. Сирожиддин Аҳмедов, Марат Нурмуҳаммедов ва Дўстжон Носировлар аспирантурада таҳсил олишмоқда. Улар бўлганида ҳазил-ҳузул, теша тегмаган гаплар, дўстлик баҳс-мунозаралари бундан ҳам қизғин бўлар эди.

      3

      “Муаллим деган одам фақат билим берувчи, болаларни ўқитувчи эмас, сиёсатчи деган сўзнинг синонимига ўхшайди-ей. Мактабда юрган йилларимизда ҳам муаллимсиз ҳеч бир йиғин ўтмайдиган эди. Овулда манаман деган колхоз раиси, кенгаш оқсоқоллари гуркираб юргани билан, халқнинг олдига чиқишда, мажлис ўтказишда Тўлаган муаллимнинг қошида елкасини қисиб, тахтидан тушиб, унинг кўзича халққа унчалик буйруқ қилавермай, пилиги пасайиб қоладиган эди. Майли, у даврлар тушунарли. Бошлиқ тугул районга раҳбар бўлганларнинг кўпчилиги юқоридан келган хатни тузук ўқий олмайдиган давр ҳам бўлди. Ҳозир-чи? Нима фарқи бор? Битирувчи курсдан бошлаб, мана, институтга ўқитувчи бўлганимдан буён ўша Тўлаган оғадай шаҳарма-шаҳар бўзчининг мокисидай қатнаяпман. “Йиғилишга борасан, шеър ўқийсан, тайёрлан”, – деган гапни Худонинг берган куни эшитаман. Республиканинг йигирма беш йиллигига тайёрланамиз деб, бирйўла мажлисбоз бўлиб қолдим. Айланасига тўрт-беш шоир навбатма-навбат шеър ўқиймиз, гоҳ якка, гоҳ жўр бўлиб ўқиймиз. Ўқиётиб ҳам, ўқиб бўлгандан сўнг ҳам бир қулоғимиз залда. Ҳовлиқиб, энтикиб ўқиб турсак ҳам кимнинг қандай қабул қилаётганини сезиб турамиз. Кимга қанча чапак чалинди, буни ҳам биламиз, шунга қараб бир-биримиз билан жарысқандай, ҳар ким ўзининг баҳосини англагандай бўламиз. Баъзи бирларимиз: “Менинг шеъримни тушунмади”, – деймиз. Тушунганда қандай?! Вой, тушунади-ей, баҳонгни дарҳол бериб ташлайди… Шеър ёзиш керак, бошқача ёзиш керак. “Элда уруш туфайли издан чиққан, емирилган, тўхтаб, чўкиб қолган халқ хўжалигини қайта тиклашнинг шаштини кўрасизларми сира? Нега ўша қайта туғилган қаҳрамонликларни ёзмайсиз? Нега жўшиб-жўшиб, тўлиб-тошмайсиз?” Тўғри талаб қўйилмоқда. “Ватан муҳаббати” шеъримни ўқидим, жуда узун экан, танлаб-танлаб олишим керак. Тунов куни “Жир ўрони” шеъримни ўқиб туриб, буни нега ўқидим, бу мажлиснинг гапи эмаску, деб ич-этимни едим.

      Радиокомитетдаги дикторлик ҳам ўз ҳолимга қўймайди. Ҳали кечки, ҳали тонг саҳарги эшиттиришни эфирга узат, айтганимизни қилмасанг, ҳукуматга ёзамиз, деб қисташади. Қийналсанг-да, ишлаганинг ўзингга яхши, ўтириб қолган хўжаликни тиклашга маблағ ҳам керак…”

      Институт кутубхонасида мук тушиб

Скачать книгу