Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

қўшиқ тинглаб, ғамгин кўнгилларни овутиб қайтайлик. Элтичилигинг нима сенга қуён олиб келаяптими?” – деб қўярда-қўймай шу концертга эргаштириб боришган эди. Вой-бўй, ўшанда бу аёл жўшиб, одамларнинг кўнглини кўтариш учун не муқомларга тушиб қўшиқ айтмади дейсан. Мунгли кўзларга кулки изларини солиб, қотиб қолган қабоқларни ивитиб, овул аҳлини бир силкинтириб кетган эди. Сўнгра Генжа хотиннинг уйида мол сўйилиб, Ибройимжони артистлар хизматида бўлган эди. Бундай воқеалар унутиларми сира?

      Қўлида қоғозга ўроғлиқ бозорлиги билан Айимхон кириб келганда элтининг кўз олдидан ўша воқеалар тез-тез ўта бошлаган эди.

      – Вой-бўй, келақол, чироғим, – дея меҳмон билан қўл қовуштириб кўриша сола “ҳозир-ҳозир” деди-да, ёш келинчаклардай чаққонгина уйнинг тўрига ўтиб, кўрпача тўшади. Ёши ундан анча катта бўлса-да, суст босиб, сал довдирагандек бўлди. Келган меҳмон анов-манов эмас, Айимхон Шомурадова эди. Эл ёпирилиб йўл бериб, ардоқлаб уйининг тўрига ўтқизадиган бу атоқли аёл кечаги уруш йилларида қанчадан-қанча қабарган кўнгилларга малҳам бўлиб, бир майдон бўлса-да, ҳар кимнинг ўзлигини англаши, эгилган бошларини кўтариб, одам эканлиги ҳис этиши учун хизмат қилган…

      Меҳмон тўшалган кўрпачанинг бир бурчагини қайирди-да, омонатгина ўтирди. “Бу бизнинг чанғарағимизга кўрсатган ҳурмати бўлса керак”, деб ўйлади Хонбиби элти.

      – Чеча, омон ўтирибсизми, уй ичларингиз соғми, шоир қайним омон-эсон юрибдими?

      – Шукр, чироғим, шукрчилигимиз кўп.

      – Янги уйларингиз муборак бўлсин. Келин тушириб, гумбурлатиб тўйлар бергайсиз. Уйингиз ўзларингиз яйраб ўтирадиган даражада кенгчилик экан.

      – Айта кўрманг, чироғим, илгариги замонда олти қанотли қилиб қурилган қора уйни бўз ўрда дейдиган эдик. Мана бу хоналар ўшанинг қошида подшонинг саройидек-ку.

      Элти икки қўлини ёқасига олиб бориб, яна шукрчилик билдирди. Меҳмондан ҳам уй-ичининг омон-эсонлиги сўрарди-ю, бироқ ўйлари бир жойда тўхтай демасди. “Бир сўзли аёлга ўхшайди. Тунов куни Мирзаоғанинг уйидаги кичкинагина маъракада ҳурматли меҳмонлар билан тўрдаги хонага ўтиб боришаётганда “Шоир боланинг онасини кўриб кетайлик”, деб мен билан қўшқўллаб кўришди. “Яқин орада сизга салом бергани бораман” деганида “Кўнглим учун айтгандир-да” деб ўйлагандим…”

      “Мирзаоға” дегани Айтжон Есемуратов. Ўша кишидаги Сора келини – булар нукуслик бўлганларидан буён оғайниларнинг тўй-маъракаларига борган пайтда мана бу менинг овсиним деб, Хонбиби элтини таништириб юрибди. Шундай қилиб бу ерда ҳам элтининг ўриши кенгая бошлади. Ўшандай маъракаларнинг бирида Айимхон билан танишган эди.

      – Уй-жойингиз яхши экан. Сизнинг, шоир боланинг насибаси экан. Нажим оғага ҳам раҳмат.

      – Нимасини айтасиз, келин, ҳар куни бомдод намозида дуо қилиб, исмини қўшиб Худодан тилайман. Шундай уйларга еткизгани учун Худога минг шукр!

      Энди элтининг хаёлига бошқа нарсалар кела бошлади. Унинг бу келишидан нима мақсад бор?

Скачать книгу