Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

ўзингники эмас, ота-онангники.

      Мана шу одат бўйича Бибизодани туққан онаси Болзода эмас, Матекенинг онаси Хонтибека кампир боқди.

      Оқсоқол 1939 йили Қорақалпоғистон Республикаси Молия министри бўлиб сайлангандан кейин Нукус шаҳрига кўчиб кетганида Бибизода беш ёшда эди. Уни Хонтибека онаси ўзи билан Кегайлидаги уйида олиб қолди. Шу зайлда қизнинг ота-онаси нукуслик бўлиб кетди. Биби қиз Кегайлидаги мактабга борди. Ёзги таътил кунлари Нукусга қидириб борган бўлмаса, бувижонисини ташлаб, туғишганларига қўшилишга унчалик рўйхушлик берган эмас.

      Нима деганда ҳам ёш бола, дастлабки йиллари пойтахт Нукус шаҳрида туғишганларига қўшилиб, катта шаҳарда ўйнаб-кулиб юргиси келди. Бироқ бунга, биринчидан, катта энаси кўнмади. “Чолимнинг чиққан ери, болаларимнинг туғилган маконини ташлаб кетмайман”, деб туриб олди. Иккинчидан, Бибизоданинг ўзидан кичкина укалари, сингиллари бари Нукусда рус мактабда ўқиб, кийинишидан, фикрлаши, дунёқараши мутлақо ўзгариб кетган. Ҳар сафар келганида Болзода болаларига Бибизодани кўрсатиб: “Бу сизларнинг опангиз, менинг тўнғич қизим”, деб тушунтиргани билан, улар бунга овулдан адашиб келган, тараққиётдан орқада қолган, ўзларига асло ўхшамайдиган бегонанинг қизидай қараб, ҳеч яқинлашишмайди. Бу ҳам момонинг эркалатиб тарбиялаган оқкўнгил қизи эмасми, улардан жаҳли чиқиб: “Ҳе, ўрус бўлиб кетган янтоқлар” деб аямай чимчиб оладиган эди.

      Мана, шундай қилиб икки ёққа қатнаб юриб, Бибизода тўртинчи синфни ҳам битказиб қолибди. Хонтибека ўғли Матеке билан келини Болзодани чақириб:

      – Мана, қизингиз ўн иккини тўлдириб, ўн учга қараб кетди. Бундан буёғига уни ўзингиз тарбияланг, энди унга менинг кучим етмайди, – деб Бибизодани қайтариб берган эди.

      Ўшангача кампир халқнинг удуми, урф-одатини қизнинг қалбига жойлаштириб тарбиялаган эди.

      Қиз болага хос бўлган ибо-ҳаё, меҳрибонлик, сабр-тоқат, каттага ҳурмат, кичикка иззат каби хислатлар, миллий қадриятлар қонига сингган Бибизоданинг устига-устак билим эгаллагани ҳам Ибройимни лол қилган эди. Ҳеч ўхшаши йўқ бу гўзалга, осмондан тушган фариштадай бу илоҳий мўъжизага биратўла берилиб, китобларда ўқиб юрган, бироқ бирови бировига ўхшамайдиган муҳаббат деган тубсиз гирдобга тушиб қолганини тан олди. Кўзлари оҳунинг кўзидек катта-катта, елка сочи бир қучоқ бўлиб тақимига тушадиган, агар ёйиб юборса, бутун танасини яширадиган, момиқдан ҳам оппоқ мана шу бадан ичида асл қорақалпоқ ҳамда замонавий билим билан тарбия уйғунлашиб кетган бошқа бир инсонни учратиш мушкул эди…

      Ибройимнинг бугунги оқшоми тонгга уланиб кетди. Сергак хўрозларнинг чақирган товушлари эшитила бошлади. Муҳаббатнинг узоқ кутган тотли дамларини, ошиқлик деб аталган туйғунинг аҳду паймони изҳор этилиб, бир жон-бир тан бўлиб бирга яшашга қарор қилингани масрурлигини ҳис этиб, севгилисининг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракатини эслаб, ўринда мастона-мастона чўзилиб ётди. Илгарилари

Скачать книгу