Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон страница 17
– Ёш бола бўлинг-а, дадаси. Бир ҳудуднинг эгаси бўла туриб темир тақа ўйнашингизни қаранг.
Ота Гулдурос хотинига қараб “жим” ишорасини қилди, сирли жилмайганча унинг қулоғига шивирлади:
– Кашфиёт!
– Нималар деяпсиз, қандай кашфиёт?
– “Б-М”.
– Бюрократия Машинасими?
– Бошқарув Машинаси.
– Ё тавба! Қандай қилиб бошқарасиз?
– Мана бундай қилиб!
Ота Гулдурос чўнтагидан рўмолча олди. Соққани тунука устида бир-икки думалатиб қириндиларни унга ёпиштириб олди-да, рўмолчага ўраб чўнтагига солди. Сўнгра телефон дастагини кўтариб маҳкамага қўнғироқ қилди:
– Тезда ходимларни йиғинг, мажлис бўлади! Кейин Селфидага деди:
– Бугун ходимларимга “Б-М”ни кўрсатаман. Ҳа, Бошқарув Машинаси менинг қўлимда!
…Юз берган кейинги воқеаларни баҳолашга Пўлатнинг ақли етмади. Ундинанинг қўлидан ушлаганча кутиб тураверди. Гулдурослар кучайди, ер титради, сўнгра осмон тобора пастлаб кела бошлади. Ваҳимага тушган издиҳом номаълум тақдир ва қоронғи келажак олдида титраб-қақшаб турарди. Тубсизлик қаърига қулаб тушмаслик учун ҳамма бараварига Ер куррасига ёпишди. Пўлат издиҳомдан ажралиб қолишга, оломоннинг ҳеч бўлмаса бир қисмини тўхтатиб қолишга уринар, аммо уддасидан чиқмасди. Осмон тобора пастлаб келаверди. Энди унинг четларидаги кўк ва яшил чизиқлар, ўртасидаги чорхона шакллар ҳамда нимранг гулларнинг суврати аниқ кўринарди. Ер курраси бир неча бор ағдарилди, оломон бир неча бор шовқин-сурон билан майдонга қулади. Издиҳом Ер куррасига янада маҳкамроқ ёпишиб олди. Пўлат билан Ундина ҳам улар орасидан ўзларига жой топиб, бутун вужудлари билан ерга қапишдилар. Ётган жойларида Қудратли Кучга тасаннолар айтардилар улар. Чорак аср давом этди бу ҳолат…
Йигитнинг кўзларидан юм-юм ёш оқар, даъватига қулоқ тутишни истамаган оломонни лаънатларди.
БОТМОННИНГ ҚЎШИҒИ
“Эй қанотсиз одамзод…”
Ана шундай бошланарди Ботмоннинг қўшиғи. Қанчалар таассуф бор эди унинг сўзларида ва кўзларида. Ҳақиқатдан ҳам биз қанотсизмиз, ўз маъносида ҳам, рамзий маънода ҳам тўғри бу таъриф, қўшиқнинг давомида айтилганидек бизда “икки оёқ бор”. Афлотуннинг ёзишича, аслида, одамзод тўрт оёққа эга бўлган ва жуда тез югурган. Ҳамма жониворларникидан зиёд бўлган унинг кучи ҳам. Бу ҳолни кўрган юнон худолари хавфсираб қолиб, қачондир одамзод бизга ҳужум қилади деб инсон вужудини иккига бўлган ва шу икки бўлакнинг биридан аёлни, иккинчисидан эркакни бунёд этган. Шундан буён аёл билан эркак ўзининг иккинчи бўлагини қидирар эмиш. Ҳеч шубҳасиз, Платонни танимасди Ботмон, унинг бу мавзудаги трактатини ҳам ўқимаганди, ва шу боис, одамнинг оёғи азалда (ўйлаганидек ва кўриб турганидек) иккита эмас, балки тўртта бўлганини билмасди ва табиийки менинг