Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон страница 16
– Нима қилаяпсан, ўғлим? – сўради Ота Гулдурос. Майдон титраб кетди. Пўлат бу гапнинг ўзига ҳам, ерга юзтубан ётган халойиққа ҳам тааллуқли эмаслигини тушунди. Издиҳомдан ва Пўлат билан дунёдан ташқари эди бу гулдурослар.
– Ўйнаяпман, – жавоб берди бошқа бир овоз.
Бу сас Бола Гулдуросники эди. Момақалдироқ гулдурагандай, осмон ёрилгандай бўлди. Аввалгисига қараганда кучсизроқ, майинроқ ва тиниқроқ бўлса-да, барибир жуда қудратли эди бу товуш. Шу қадар қудратли эдики, майдонни тўлдириб ётган издиҳом ўрнидан турса, қўлини оғзига қўйиб карнай қилса ва бор кучи билан бараварига бақирса ҳам унга тенг келолмасди.
– Нимани ўйнаяпсан, ўғлим?
– Соққани.
– Қандай соққа ўзи бу?
Пўлат ҳам Бола Гулдурос ўйнаётган соққага қизиқиб қолди. Лекин бош кўтариб қарашга мажоли етмади. Жим ётиб қулоқ тутди. Бола Гулдурос жавоб қилди:
– Оҳанрабо.
– Булар-чи?
– Одамчалар.
Майдон қаттиқ силкинди. Ердан вулқон отилиб чиқаётгандек қулқиллаган, булкиллаган товушлар эшитилди.
– Ишонмайсизми? Мана, қаранг.
Майдон аввалгидан кучлироқ силкина бошлади.
– Кулманг, дада, одамчаларимни учириб юборасиз. Улар ҳозир ухлашаяпти. Ана энди уйғонишди. Ишга боришаяпти. Энди мажлисда ўтиришибди. Ҳозир тушлик қилишади.
– Уҳ, ичимни уздинг!
Шиддатли шамол издиҳомнинг бир қисмини супуриб кетмоқда эди. Буни кўриб, Пўлат Ундинани маҳкам ушлади. Қиз бутун вужуди билан титрарди. Афтидан ҳеч нарсани тушунмас, балки ота-бола ўртасида бўлаётган сўзлашувни бўрон ва зилзила деб ўйларди. Йигит