Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон страница 24

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон

Скачать книгу

буюм қадрли. Унинг ўн тўққиз кўзли брошкаси эса алоҳида қимматга эга. Кимё ўн тўққиз ёшга тўлганда совға қилганди бу тақинчоқни. Ўша куни, яъни май ойининг ўн тўққизинчи куни азон палласи туриб, уйдан чиқиб кетди. Тунда момақалдироқ гумбурлаб, чақинлар чақиб ёмғир ёғган эди. Табиат ана шундай тантана қилганда ер бағридан отилиб чиқади қўзиқоринлар ва замбуруғлар. Ташландиқ токзордан бир неча дона қўзиқорин топди ва қирга томон кўтарилди. Ҳали кўзлари катарактадан хиралашмаганди ва майсалар орасида ғимирлаб юрган майда қора қўнғизчаларни ҳам аниқ кўрарди. Ана, яна битта қўзиқорин! Нарироқда яна иккитаси тупроқдан бош кўтариб турибди. Бирининг устида нўхат катталигида қотиб қолган лой бўлаги қорайиб турибди. Уни узиб олишдан аввал майса устига чўккалади. Завқи жўшиб турар ва табиатнинг бу антиқа “радари”ни узиб олишга шошилмай, унинг шаклу шамойилини томоша қиларди. Ўтлар орасида бир неча дона майда оқиш рангли, руслар маслята деб номлаган замбуруғчалар тизилишиб турибди. Аммо эътибори қўзиқоринда. Унинг пастдан юқорига томон ингичка тортиб кўтарилган конуссимон баданида юзлаб хоначалар бор. Қирчумоли уясини эслатади. Ҳали табиатда инсон номлаб улгурмаган нарсалар беҳисоб. Баъзи хилқатларнинг нималигини билиб олишга улгурганимиз йўқ, айримларининг номи эса жисмига ва хусусиятларига мос эмас. Қўзиқорин-чи? Уни номлаган одам жуда кузатувчан киши бўлгани аниқ. Бу антиқа гиёҳнинг ташқи кўриниши қўзининг ёки қўйнинг қатқоринига жуда ўхшайди. Аммо қўзиқориннинг бошқа бир хусусияти ҳайратлантиради. Баайни Радар, худди шундай, қўзиқоринлар ҳаводаги титроқларни нозиклик билан илғайдилар. Момақалдироқ уйғотиб юборади уларни, уйқуси бузилган қўзиқоринлар гумбурлаётган садо сирини билиш учун ердан бош кўтариб чиқади. Бундан ташқари улар радиацияни ва нурлар оқимини ҳам бошқа гиёҳларга нисбатан аниқ ҳис этадилар. Нима бўлганда ҳам бағоят лаззатли улар. Ёғда қовуриб еса ҳам бўлади, баъзилар сутда қайнатиб истеъмол қиладилар. Тиззасидан нам ўтиб кетаётганлигини пайқаб ишни тезлатди. Костюмининг чўнтаклари қаппайиб қолди. Табиат неъматлари Кимёнинг туғилган кунига яхши совға бўлишини ўйлаб, қовурилган қўзиқориннинг беқиёс таъмини оғзида ҳис этганча йўлда давом этаркан, нимадир ялтираб кетганини пайқади ногоҳ ва бир қадам орқага қайтиб ерга тикилганча туриб қолди. Ўтлар орасида нимадир чўғдек ёниб турарди. Олди, сув томчилари ва ёмғирда сачраган лой зарраларини артиб, тозалаб чўнтагига солди.

      …Хотинини излаб том ортига ўтаркан, ой нурида ялтираб турган нарса ўша тақинчоқ – ўн тўққиз кўзли брошка – эканлигини англади. Кимёнинг ярим тунда ўрнидан туриб қочиши ва унинг ғайритабиий ҳолатини баҳолашга, хулоса чиқаришга ожиз эди ақли. Тақинчоқни ердан олиб, иситмоқчи бўлгандек кўксига босди. Муздай эди анор донасидек тизилган мунчоқлар.

      2

      Қишлоқда қариндош-уруғлари йўқ эди бу оиланинг. Кимёнинг иккита дугонаси бор, холос. Медицина ҳамшираси бўлиб ишлайди ҳар иккаласи ҳам. Кимё уларнинг бошлиғи, яъни катта ҳамшира. Қишлоқ шифохонаси чамаси икки километр нарида жойлашган. Шомир

Скачать книгу