Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 27
Ҳар бир миллат ўзлигини англашга, ўз моҳиятига чуқурроқ кириб боришга, ўзининг ўтмишини билишга, келажагини англашга интилади. Маданият, адабиёт, санъат ҳар бир халқ руҳий имкониятларининг ифодасидир. Миллатлараро муносабатларни яна яхшилаш учун СССРда яшовчи ҳар бир халққа ва миллатга ўзининг маданияти, маорифи, адабиёт ва бошқа барча масалаларни мустақил ҳал қилишга шароит яратиш керак. Иқтисодда ҳам ҳар бир республика мустақил бўлмоғи керак, шунда ҳозирги кунларда тез-тез эшитилиб турадиган биз фалон республикани боқаяпмиз, фалон республика қарзга яшаяпти, деган гап-сўзларга ўрин қолмайди. Ўртага миннат аралашмайди. Миннат ва таъмалар ортида туриб халқлар дўстлиги ҳақида гапирманг, бунинг самимийлигига ишониш қийин.
Оилани планлаштиришга қаратилган барча тадбирлар бу кунги демографик масалаларни чигаллаштирса чигаллаштирадики, аммо ҳал қилолмайди. Оилани планлаштиришдан аввал ўзбек халқининг тарихий психологияси, унинг турмуш тарзи чуқур ўрганилиши зарур. Менимча, аввало, демографик аҳволимизни яхшилаш учун, ижтимоий-иқтисодий программа яратилса. Бу программа ўз ичига уй-жой қурилиши муаммосини ҳал қилиш, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш, маданий-оқартув хизматини изга солиш кабиларни қамраб олса. Аммо бу масалаларнинг ҳеч бири алоҳида эмас – булар ҳаммаси бир-бирига боғлиқдир. Уй-жой масаласини ҳал қилиш учун маблағ керак, маблағ бўлиши учун эса ўзимизда етиштирилаётган пахтанинг таннархини одилона баҳолаш, уни четга камроқ чиқазиб, республиканинг ўзида кўпроқ фойдаланиш керак-да. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиши масаласини ўраб турган “қобиғ”лар очилгач, муаммони соф ҳолда кўриш мумкин бўлади. Аммо бир нарсага тўхталишни хоҳлардим: болалар ўлими бўйича жаҳонда биринчилардан бўлган халққа яна болалар туғилишини режалаштириш жиноятдир.
Бугун Совет Иттифоқининг бирор ерида бирор аёлнинг аҳволи ўзбек аёлининг аҳволидек оғир ва ачинарли эмас. Бугун энг қийин, энг қора юмушларни аёллар бажараяпти ва эвазига арзимаган ҳақ оляпти. Аёлларимизнинг қўли касов, сочи супурги бўлди. На ҳомиладорман, дейди, на касалман, дейди, индамай меҳнат қилаверади. Аёлларимизнинг турмуш шароитини яхшилашимиз керак, деб жуда кўп сўзлаймиз, аммо ҳеч нарса қилмаймиз. Аёлларимиз ўзини ёндиряпти, ўлдиряпти, биз эса бунинг неча йиллик сабабларнинг оқибати