Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 22

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

юрибди. Илоҳим, боши омон бўлсин. Суратингни катта қилдириб қўйдим… Иннайкейин… ёзаверинг ўзингиз билиб, Раҳмонберди…

      Тожихон опанинг кўзларига йиғи келди. Олдин киприкларига қўнди, кейин томирлари кўриниб турган қўлларига томди.

      – Ёзаверинг, Раҳмонберди… Ўғлим, началнигингни ҳурмат қил. Довдир бўлма. Мендан ҳеч хавотир олма. Ҳеч камчилигим йўқ…

      – Ёзяпсизми?

      – Ёзаяпман, амма, йиғласангиз адашиб кетаяпман. Айтаверинг.

      Тожихон опа енги билан кўзларини артди.

      – Ўғлим Ғойибжон, имконинг бўлса, бир келиб кетгин отпускага. Жуда соғиндим. Жуда. Агар келадиғон бўлсанг, аввалам бор, дилгиром бер. Мунисхонга…

      Салим ака келди. Этигини тозалаб уйгакирди.

      – Келинг, Тожиниса, яхшимисиз! Келганингиз жуда соз бўлибди-да! Сиз томонга ўтай дейман, ишдан бўшамайман. Раҳмон, кампир қани?

      – Аминжон тоғамлар…

      – Ҳа, бўпти, овқатни ўзимиз қиламизакан-да. Бошлаб турайлик-чи, энанг ҳам келиб қолар. Дарсингни йиғиштир. Менга сабзи-пиёзингни олиб чиқ.

      – Дада, дарсмас. Ғойиб акамларга хат ёзаяпмиз.

      – Ундоқ бўлса, ёзавер, ўғлим. Мендандуои салом ёз. Мен ҳозир чой қўяман. Ёмғирам тиниб қолибди.

      Раҳмонберди хатни тугатди. Қоғозни тўрт буклаб конвертга солди. Конвертнитили билан ялаб, елимини ҳўллаб ёпиштирди.

      Салим ака чой кўтариб кирди. Раҳмонберди дастурхон ёзиб, нон, майиз, асал қўйди.

      – Ўзингизни олдириб қўйибсиз, Тожиниса,– деб гап бошлади Салим ака.– Куйинаверманг. Ҳарбий ҳамманинг бошида бор. Мана, Раҳмонбердингиз ҳамтайёр бўлиб турибди.

      Тожихон опа бир қултум чойни зўрға ютди-да, пиёланиқайтиб узатмади.

      – Пулга қийналдингизми? Худога шукур қилсангиз бўлади. Биз бор. қариндош-уруғ нимайчун!

      – Пулга қийналганимдан эмас, амаки, ортиқчалиги учун сотдим. Кейин жуда қайсар; новвос аёл кишини писанд этмас экан, менга сўзбермай қўйди. Судраб кетади одамни. Шунингчун сотиб юбордим. Мўнисхоннинг ҳам кучи етмай қолди-да, амаки.

      – Мол ҳеч қачон зиён қилмайди. Мол– тирик пул, Тожиниса.

      – Тўғри-ку-я, битта сигирни ўзини эплашни айтинг! Ғойибжон қайтиб келгунча бузоқ ҳам катта бўлиб қолади.

      Тожихон опа жўнайдиган бўлди. Салом аканинг: “Тўхтанг, келин, биянгиз келсин”,деганига қарамай отлана бошлади.

      – Уйим ёлғиз, бормасам бўлмайди.

      Кетиш олдидан Салим акадан битта бедана сўради. Салим ака катта, семиз беданани эскидўппи-халтага солиб берди.

      Ғойибжоннинг ҳарбийхизматгачақирилганига, мана, роса саккиз ой бўлди. Бу орада Мунисхон уч-тўрт марта қайнонасидан хабар олди.Дадасининг бод касали яна қўзғади. Ойиси ҳам касалванд бўлиб, бунинг устига, эмизиклик боласи билан ўралашиб қолганлигидан Мунисхон у ерни ташлаб, буёққа келишни эп кўрмади.

      Тожихон опа учун кунлар янада узайиб, тунлар янада қоронғилашди.

      У саҳар туриб ҳовлини супурди.

Скачать книгу