Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 20

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Мени? Хизматингизга тайёрман.

      – Сиз доим ҳазил қиласиз, сиз жиддий бир нарсани ўйлаб турсангиз ҳам, ҳазил қила оласиз… Сиз ҳаммага ўхшаб азоб чекишни, орзу қилишни билмайсиз…

      – Очиқроқ гапиринг, мен сизни фикран ҳам хафа қилган эмасман. Юринг, ҳув скамейкага ўтирайлик.

      Саодат гўзал қиз. Кўзлари катта-катта, “эҳтиёт бўлинг”, демоқчидай,бармоқлари узун-узун, худди роялда жуда мунгли, жуда ҳасратли бир куйни чалишга тутунмоқчидай…Қошига тушиб турган сочини тўғирлади-да:

      – Нодир, ўйлаб кўринг, эрта-индин тарқалишамиз…

      – Саодат, наҳоткикўришмасак энди… Мен сизни энг яхши дўст каби, исмингизни энг ажойиб хотира каби эслайман…

      – Нодир, сиз… сиз одамларни севолмайсиз… Хайр, кейин гаплашармиз тағин…

      Нодир кечгача нима қиларини билмай юрди. Хаёлидан Саодат бир дақиқа ҳам кетмай қолди. Олдин ҳамуни ўйларди-ю, лекин…

      Нодир Саодатларникига қўнғироқ қилди. Телефонни Саодатнинг ойиси олди. Нодир ҳол-аҳволдан сўнг Саодатни сўради.

      – Саодат, ф-ф-фу, безовта қилмадимми?

      – Йўқ, ҳечам. Гапиринг, Нодир!

      – Мен ҳаммани севаман. Курсдошларим ажойиб. Худди командани кутиб турган ракеталарга ўхшайди улар.

      – Сиз-чи?

      – Мен… Қобилиятсизман.

      – А?

      – Талантли эмасман, деганим. Менга орзу қилишни билмайсиз, дедингиз. Орзу қилсам-у, эришолмасам-чи?

      – Зинҳор! Зинҳор! Бундай бўлиши мумкин эмас. Фақат орзуга юрак билан, тоза виждон билан бориш керак…Нодир, эртага учрашайлик.

      – Қаерга борамиз?

      – Хоҳласангиз,дунёнинг у бурчагига!– Саодат қийқириб кулди.

      Нодир ўзининг жиддий гапирганига пушаймон бўлди. Саодат унинг ҳиссиётларидан кулаётгандек туюлди.

      – Нодир! Но-о-дир. Эртага соат бешларга бизникига келинг. Кейин кафе “Поэзия”. Хайр. Дуд… Дуд… Дуд…

      Шабада эсди. Димоғига ҳандалакнинг бўйи урилди. Нодир теваракка аланглади. Ҳо-овна, темирдан панжара-панжара қилиб қурилган дўкондан ҳандалаклар кўринди. Қизиқ. Қамаб қўйишибди. Қочиб кетармидики… Саодат– доно қиз. Саодат– бу ҳаёт!..

      Нодир касб танлашда янглишмадими?Лекин унинг танлагани касб эмас. Нима у? Агар бир парча қоғоз устидаги ёзувлар кишиларни ҳаддан зиёд севинтирса, қонқара қақшатса, нима у? Электромонтёр инсоннинг уйидаги чироғини ёндиради. Нодир инсоннинг қалб чироғини ёндира оладими? Ўчириб қўйса-чи? Демак умр бўйи иккиланиб яшамак… Агар Нодир Саодатга бўлган буюк муҳаббатини билдирса, у ранжимасмикин… Нодир бахтлими ёки бахтсизми ахир?!

***

      Нодир эртага ойисининг олдига боради. Бугун…

      – Ҳой, бола!

      Нодирнинг оёғи остида ўралашди жингалак сочли қизча.

      – Кеннойим чақиряптилар. Ойимлар билан адамлар холамларникига теткан. Ҳафизанинг холаси Тўпонса холамларникигамас, мени холам бор-ку, қишлоқдаги, ўшаққа. Шукрия кенойим шунақа дедилар. Окамлакуётда.

      Шукрия! Нодир беихтиёр жингалак сочли қизча ортидан эргашди.

      – Яхшимисиз…

Скачать книгу