Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 21

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

куйиб, биров севиниб… Хўп, энди мен турай, ишлар бор эди.

      Шукрия тўлқинланиб кетди. Ёниқ эҳтирослари, ҳаяжонлари кўз ёшлар шаклига кириб, унинг қоп-қора, узун-узун киприкларига осилди.

      – Нодир, биз яна учрашамизми?

      – Ўзинг биласан.

      Шукриялар ҳовлисидан оҳанг оқмоқда. Йўқ, бу оҳанг эмас, бу ҳаёт. Бўлакларга бўлиниб, умр йўлларига тўкилмоқда. Йўқ, бу Нодирнинг тўғри юрагидан оқяпти. Оҳанг. Оҳанг сўнги марта ҳайқирди. Мағрур садолар Нодирнинг тақдирини ҳал қилар каби йўқ. “Ҳамманинг бахти бор. Ҳамманинг бахти бор ”, дебтўхтади…

      ЁЛҒИЗ 11

Ҳикоя

      Ғойибжон ҳарбий хизматгачақирилгандан кейин олти ой ўтар-ўтмас Мунисхон ота-онасининг уйига кўчиб кетди. Тожихон опа катта ҳовлида якка ўзи шумшайиб қолди.

      Кун ботди. Уфқ бўзарди. Совуқ шамол эсди. Чакка ўтмасин деб томга ёпиб қўйилган қум қоғозни шамол қайириб ташлади. Тожихон опа оғилдан узун, эски нарвонни судраб чиқди. Ошхона деворига суяди. Иккита пишган ғишт топиб, биттасини томга отди. Бошқасини қўлига олиб нарвондан кўтарилди. Нарвонни иккинчи поғонаси қарс синди. Тожихон опа гуп этиб йиқилди. Нарвон боғларига мих қоқди, босиб- босиб кўргач, ҳали ҳам қўлида турган ғиштни томга олиб чиқди. Шамол қайириб ташлаган қум қоғозга ғишт бостирди. Бир-икки ёмғир томчилади.

      Пода қайтди. Сигир тумшуғи билан дарвозани очди. Тожихон опа сигирни боғлаб, уйга кирди. Чап оёғи жизиллаб оғриди. Жавондан иккита қант олиб дастурхонга ўраб чақди. Майдалаб ун қилиб, сидирилиб кетган оёғига сепиб боғлаб олди. Сигирни соғиббўлганда ёмғир тезлашган эди.

      Уйга кириб якандозга ўтирди.Деразанинг ойнаси йўқ. Дераза кўзигахамир билан ёпиштирилган қоғоз шамолда шилдирайди. Тожихон опа, бир нарса эсига тушгандек, шитоб турди. Тунука чойнакниплитка устига қўйди. Радиони буради. Шодиёна бир куй янгради. Ўчирди.

      Кўча эшик очилди. Тожихон опа уй эшигига тикилиб турди.

      – Ассолом-е, эсонмисиз-омонмисиз? Бир чўқим овқат қилувдим. Ўзим ёлғиз томоғимдан ўтмади. Шаққа кира қолдим, Тожибу.

      – Ие, келинг, Хайри опа, овора бўлибсиз-да! Норматжон қаёқдалар?

      – Анув, Тошкентга кетувди. Сораникига. Индин келади.

      Тунука чойнак чирсиллади. Тожихон опа чойнак қопқоғини очиб кўрди.

      – Ҳай, сув қуймасдан қуйибман-а, қуйгандай бўлувдим-у!–Аёллар «ҳим-ҳим», «ҳе-ҳе» деб кулишди.

      Икки пиёла чой тезда қайнади.

      – Тожибу, келинингиз қаққа кетди? Оғироёқ бўлса. Кечаям кўринмади, кечқурун девор урдим, эшитмадингиз. “Мунисхон, Мунисхон!” деб тўрт марта чақирдим. Норматингизни беданаси касал бўлиб, ётиб қолди, денг! Бир нарса тушунармикин деб чақиргандим. Бугун қарасам, тил тортмай ётибди. Бирам сайрардики… бечора. Нормат келгач, нақ…

      – Қаранг-а, ҳай, Норматжон қачон келади дедингиз, индинми? Мунисхон: “Даров бориб, ойимни кўриб келаман”, деб кетувди. Ишқилиб, келади.

      – Шитирлаган нима? Ие, дарчанинг кўзи экан. Мушук кирадиган бўлиб қопти-ку. Кеча “Ойнактузатама-а-ан” келувди-я!

      – Қағда. Бурунги очофат мушуклар қайда дейсиз!

      Хайри

Скачать книгу


<p>11</p>

“Ёлғиз” ҳикояси “Саодат” журналининг 1988 йил 10-сонида “Азиз меҳмонимиз” рукни остида (34–36-бетлар) босилган. Матн тепасида: “Ҳамид Олимжон мукофоти лауриати шоир Рауф Парфи меҳмонимиз. УШБУ РУБРИКАДА: Давр билан ҳамнафас сўзлар. “Саодат”хонлар учун махсус туҳфа (Ижодкорнинг насрий асари матбуотда биринчи марта эълон қилинмоқда)” деган ёзув бор. Хуршида Маматовадаги материаллар орасида ҳам “Ёлғиз” ҳикоясининг қўлёзмаси сақланади. Журнал ва қўлёзма вариант орасида баъзи фарқлар бор. Таҳрир муаллиф томонидан амалга оширилган деган андишада биз жарнал нусхасини асос қилиб олдик. Ҳикоянинг қўлёзмадаги ёзилиш санаси “8.6. 66 й.” тарзида кўрсатилган бўлса, журналда “1964 йил” деб берилган.