Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 19

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

гуруллагани эшитилди.

      Эшикни “тарақ”этиб очиб,Алибек ака кирди. У семиз, қанқайган бурунли, қориндор экан.

      – Нима керак?

      Нодир ёмғирдан қочиб кирганини тушунтирди.

      У қисиқ кўзларини яна ҳам қисиб Нодирнинг бошидан оёғигача тикилди.

      – Кўчага чиқингда, ўнг томонга бурилинг. Ўша ерда сартарошхона бор, сочингизни олдириб ташланг, шимнинг сал кенгроғиникийинг. Хўжайинга бу турқингиз ёқмайди.

      Нодир индамади. Тушуниб бўлмайдиган ғашлик билан чойхона томон юрди.

      Одам сийрак. Ёшлар бўлмагани учун, кирмади.

      Озиқ-овқат дўкони.

      Қип-қизил сотувчи биринчи қарашдаёқ ёмон таассурот қолдирди Нодирда.

      – Битта “Беломор” беринг.

      50 тийинлик танга узатди.15 тийин қайтди.Нодир “камку”,дегандайқаради.

      – Ие, кечирасан…Студентмисан, қаерда ўқийсан?

      – Журналист!

      – Ҳа-е,расм оламан, дегин!

      – Ҳа, расм ҳамолаверамиз.

      Нодир уйга келиб, яна бир муддат ўтмишни эслатувчи чакка овозини тинглади.

      Ҳаво очилиб кетди. Эртага янги уйга кўчишади.

      Зулайхо хола кўринди.

      – Келдингми? Эсон-омонмисан? Мазанг йўқми, чўпдек бўлиб кетибсан? Қорайибсан ҳам. Қўш ҳайдадингми? Бор, эшикни оч, Маруса қараб турибди. Терит қилиб қўймабсанам, нев ужели эсингга келмаса!

      Нодир завқланиб кулади.

      – Ойи, нуқул русча қўшиб гапирасиз-да!

      – А? Нима дедим?

      – “Неужели” дедингиз, сигирни “Маруса”дейсиз.

      – Сен билмайсан, «нев ужели»чиста фарғонача сўзда,ўғлим.

***

      Нодир қизғин тортишув тепасидан чиқди.

      Аҳмад:

      – Санъат кишини иккилантирмасин, у гўё “мафтунингман, ҳаёт”дейилган шиор бўлиб турсин…

      Насима:

      –Аҳмаджон, агар иккита нарсани сенинг олдинга кўйишса, бири «мафтунингман, ҳаёт» деб ёзилган шиор бўлса, бири худди шу мавзуни рассом бирор табиат манзараси орқали акс эттирган бўлса, қайси бирини танлардинг?…

      – Диққат! Диққат!

      Бу Маъмур.Нодирнинг ҳамхонаси.

      Жуда талантли йигит. Яқинда бўладиган битирувчилар кечасига тайёргарликни олиб бориш унга топширилган.

      – Ўртоқлар, бизнинг бўлимдагилар,ҳаммамизнингбиттадан номеримиз бўлиши шарт…

      – Мен олдиндан айтиб қўяй, ўйинга тушмайман, ашула айтмайман, шеър ёдлаган эмасман. Хоҳласанг, кеча охирида кеча ҳақидаги танқидий фикримни шахсан ўзингга айтишим мумкин,деди Нодир.

      – Майли. Шеър. “Хайр сенга”. Марҳамат қилинг, Орифжон.

      Орифжон шоир. Қотма. Жуда хушфеъл, мисли йўқ йигит. У кафедрага суянди-да, янги шеърини ёддан ўқий бошлади. У фақат ёддан ўқийди.

      Хайр, сенга, яхши қол энди,

      Хайр, сенга, эй ғам, эй севинч.

      Хаёлларга бир дам тол энди,

      Ҳузурингга мен қайтмасман ҳеч.

      Севги

Скачать книгу