Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров

Скачать книгу

Суҳробнинг бахтига КГБ раҳбарлигидан чиқиб, мамлакатда “темир интизом ўрнатишга, бунинг учун ҳар бир фуқаронинг ортидан иккитадан пойлоқчи қўйишга амру фармон беришга қатъий аҳд этган янги бош котиб Юрий Андропов бир йилга борар-бормас, чин дунёга рихлат этди. Ортидан келган яна бир қари чол – Черненко ҳам тез ўлди. Ҳокимият тепасига Михаил Горбачев деган бағри кенг, хушчақчақ бир инсон келиб, “қайта қуриш” бошланди. Демократия, сўз эркинлиги, деган илгари умуман истеъмолда бўлмаган жумлалар русмга кирди. Агар Суҳробнинг илк китобига қарши ҳужум сал олдинроқ бошланганида, қамалмаса ҳам ҳарқалай ишдан бўшаб, кўчада қолиши тайин эди. Энг алам қиладиган жиҳати,“сиёсий айблар”ни сергаклик билан топиб, тегишли жойларга хабар берган, пандавақи мунаққидларни гиж-гижлаган ичи қора ҳасадгўйлар узоқда эмас, ёнгинасида, ўзи ишлайдиган таҳририятда эди ва бу гуруҳ бадиий ижоддаги дастлабки қадамиданоқ тилга тушган бу тирранча улар кўзлаётган мансабларни эгаллаб олиши мумкинлигидан ўлгудай қўрқишарди. Уларнинг раҳнамоси Мансур Мажидович Муҳиддинов нуфузли лавозимга кўтарилгач, хуруж салгина сусайди-ю, бутунлай тўхтагани йўқ. “Муҳтарам устоди аъзам”нинг содиқ издошлари сираям бўш келишмаётир. Дарвоқе, айнан ўшалардан бири, ўзининг жондайгина тумандоши, Суҳробнинг битта кўзини кўр қилиш учун ўзининг иккита қароғидан ҳам тап тортмасдан воз кечишга ҳозиру нозир асли исми Мусурмону, феъли туфайли талабалик йилларидаёқ ҳамсабоқлар тилида охирги бўғинидан айрилиб, “Мусур”, яъни ўзбекчасига ахлатга айланган бароққош эрталаб таҳририят эшиги ёнида учратиб, хунук хабар айтди: “Туманингиз раҳбарлари устидан жиноий иш очилган, эртаиндин ёппасига қамалишади, ўртоғингиз Бўтаевдан бир ҳол сўраб қўйинг, униям… яқинда иқтисодий фаолияти, ахлоқи қаттиқ муҳокама қилинибди, аҳволи чатоқ, дейишяпти.” Нурқобил туман раҳбаримас-ку, деди Суҳроб юраги шувиллаб, лекин туяни шамол учирса…

      Бориш керак. Уят бўп кетди. Бугуноқ кечқурунги автобусга ёки эртага тонггисига чиқиб, бориб, аҳвол сўраб, пурси пос қилиб келиш керак.

      Суҳроб шаҳд билан ўрнидан турди ва ишхонадан тўғри автовокзалга жўнади. Етиб келганида “Нуробод – Чашмизирак” автобуси ўрнидан қўзғалай деб турган экан.

      Автобусда одам сийрак эди. Суҳроб орқароқдаги бўш ўриндиқлардан бирига ўтирди. Совуқ. Баҳор келаётгани сезилмайди. Нурободнинг иқлими шунақа – ажабтовур. Баҳор нари-бери бўлмай, ёз бошланиб кетади. Ёз чўзилиб-чўзилиб, кузнинг ўрнига бирдан қиш киради. Чашмизиракнинг тоққа туташ қисмида-ку жудаям ғаройиб: тоғнинг бошида – чўққида қор, пойида эса саратон чарсиллайди. Одамлар феълидаги чарслик ҳам шундан бўлса ажаб эмас.

      Очиқ деразадан шамол кирди. Автобус бўз қирларга чиқиб борарди.

      Суҳроб болалик йилларини, Нурқобил билан бирга ўйнаб ўсган беғубор дамларини эслаб кетди. Бир томони баланд тоғлар қўйнига, иккинчи томони яшил дараларга, тиниқ чашмалар бўйига туташган, этаги

Скачать книгу