Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров

Скачать книгу

сингарилар денгиздаги наҳанглар мисоли эркин сузиб юришибди. Нафақат эркин сузишяпти, ўлжа олиб, музаффар бўлиб, янада семиришяпти. Майли, улар яшасинлар, давру даврон сурсинлар. Бизлар эса…

      Шу тариқа унинг бу кунидан кўра ўлгиси келар, бир қараганда, бу сираям қийин иш эмасдек туюларди. Тунов куни бир амалдор ўзини отгани, иккинчиси осгани, бошқа бирови худди японлар сингари “харакири” қилиб, ичак-чавоғини ағдариб ташлаганини эшитиб, даҳшатга ва… ғурурли бир ҳайратга тушди. “Бизнинг халқимизни қўйдай юввош ва муте дейдиганлар бунақа воқеаларни кўриб, эшитиб, нафаслари ичларига тушса керак”, дея қўлларини беихтиёр мушт қилди. “Менинг улардан нимам кам, мен шу даражадаги журъату жўмардлик кўрсатолмайманми” деб ўйлади. Лекин айни пайтда ҳаёт кўзига жудаям ширин кўринарди. Аммасининг ўктамлигини эътироф этгани ҳолда, икки болани ҳамшираликнинг арзимаган маоши билан кун кўрувчи кимсасиз бева аёлга ташлаб кетиш жўмардликдан бўладими, деган андишага борарди. Дўсти Суҳробга ёза бошлаган мактуби баҳонасида у ўз жонига қилмоқчи бўлаётган қасдини сал бўлса-да кечиктиришга, шу мудҳиш режа ижросидан бироз чалғишга уринар, гўё шу орада бир мўъжиза юз беради-ю, унга қаратилган барча ғанимларнинг найза ва тиғлари синиб, туҳматлар субҳи козибнинг ғубори мисол тарқалиб кетадигандек. “Ноумид шайтон”, дейишни яхши кўради Нурқобилнинг қиёматли оғаси, уни дўстлари масхаралаб, қадрдонлари эса эркалатиб “довдир” деган лақаб билан атайдиган Ҳаким чўпон. Унинг ўзи эса бу лақабни ёқтиради. “Бу – менга она халқим берган, Аллоҳ лозим кўрган тахаллус, – дейди ҳазиломуз оҳангда у. – Минг шукр, минг раҳмат, ахир Ҳаким кал, Ҳаким кўр, Ҳаким чўлоқ ёки маймоқ, Ҳаким қийшиқ ёки гаранг, Ҳаким тентак, Ҳаким ўғри ёки апирис, дейишмаган-ку. Мен катта луғатларни кўриб чиқдим, “довдир”дегани содда, андининг бир хили экан. Хўш, бунинг нимаси ёмон?”

      Ростданам, ҳувори халқимиз нега бунақа қилади-а, бир гал Нурқобил мажлисда сўзлаётган кимгадир шу ҳақда дакки берганди. У эса, “директор бово узр-ку, бизнинг халқимиз кални кал, кўрни кўр, дейди, бундан ҳеч ким хафа бўлмайди”, деб тушиб кетди. Суҳробнинг фикрича, бу “шафқатсиз реализм”, эмиш. “Фақат бизда эмас, бутун дунё халқларида бор бу русм ва у қадимги даврлардан буён истеъмолдан тушмай келади”, деди у. Ҳазил қилди шекилли. Тиббиёт, маданият юксалгани сари одамларнинг жисмоний кемтиклари ҳам уларни юзга солиш каби одатлар ҳам барҳам топиб боради. Лекин…афсуски, очкўзлик, порахўрлик каби ахлоқий қусурларнинг йўқолиши осон эмас.

      “…Мирпўлат Мирзо деган шоирнинг бир шеърини ўқиган эдим:

      Шамолларнинг атридан дилни сармаст этамиз,

      Эсаверар шамоллар мангу, бизлар кетамиз…”

      Дарвоқе, уни сен яхши танисанг, тез-тез кўриб турсанг керак. Менинг саломимини ва мана бу шеър учун миннатдорлигимни айтиб қўй…”

      5

      Суҳроб эса бу пайт таҳририятдаги иссиққина кабинетида

Скачать книгу