Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 21
Қизиқликка-ку жудаям қизиқ. Лекин биров ўламан деса-ю, биров куламан деса. Буёғи қандай бўлади?
Ҳаким довдир дўхтирхонада чангак бўлиб ётган бир лаҳзада унинг кулгили ишлари ҳақида гапириб ўтириш одамгарчиликдан бўлмаса керак-ов! Инчунин биз ундай қилмаймиз, унинг ўзи боя оғриқни енгиш учун кўкайидан ўтказган масрур кечинмалар тасвирини берамиз холос.
10
Айни баҳор. Яйлов тўла қўй-қўзи. Майсанинг ҳиди кишини маст қилади. Қўзичалар дуркун бўлиб қолган. Қўзигул деган майса бўлади яйловда. Ана ўшани қўзичалар куртиллатиб узиб-узиб ейди. Бир айланиб онасини эмади. Чўккалаб олиб онасининг эмчагини тумшуқчаси билан нуқиб-нуқиб эмишларини айтинг. Онасининг ийиб туриши, қўзичасининг қуйруғини ялаши-чи!
Ҳаким довдир кигиз чакмонини тўшаб, ёнбошлаб ана шу манзарани кузатади. Кузатиб, “бу олам қанчалар гўзал, яшаш қанчалик завқли” деган шоирона фикрларга берилади. Шеър тузгиси, қўшиқ айтгиси келади. Юраги кўкрагига, ўзи шу кенг яйловларга сиғмайди.
Шундай гаштли кунларда отарнинг яйлов бўйлаб ёйилиб кетишига қараб уни минг турли кашф қилади. Гоҳ ой нурида ялтираб оқаётган тиниқ дарёга ўхшайди сурув. Офтоб чарақлаган лаҳзаларда сур қўзилар шувоқлар орасида чўлга қараб юмалаб кетаётган олтин қуймаларини эслатади. Қўйлар ёвшанни хуш кўриб ейди. Ҳаким чўпон ўз сурувини гоҳ ёйилиб, гоҳ чўзилиб оқаётган тиниқ, кумушранг дарёга ўхшатишни яхши кўради. Гўё ўзи ҳам шу дарёда қайларгадир оқиб кетмоқда. Эҳ, бир кеманг бўлса-ю, уфқларга қараб сузиб кетсанг…
Унинг ўтови Қўтирбулоқнинг этагида. Қўтирбулоқнинг суви шифобахшликда тенгсиз. Сиз Қўтирбулоқда бўлганмисиз? Зарурат юзасидан эмас, шунчаки томошага борганмисиз? Бормаган бўлсангиз, боринг. У Чашмизиракдан пастроқда, Хундорсой билан Шўрбулоқнинг ўрталигида. Ҳаким ака ўтовини Қўтирбулоқ яқинига тикканида “Нима бало, бу Ҳакимда қўтир борми? Ё исмига монанд қилиб Ҳакимликни ихтиёр этдими, қўтирларни даволаб пул йиғадими?” дегувчилар ҳам топилди. Бировлар бўлса, ҳе йўқ-бе йўқ: “Билинар-билинмас қашиниб юрарди-я, қурғур, темираткисини яширар экан-да” ҳам деди. Ҳакимбой парво қилмади. Парво қилмади-ю, лекин бепарво ҳам бўлолмади: туриб-туриб алами келди. “Бу баччағарлар, эрта-индин қўл бериб кўришмайдиган бўлиб қолишмасин, бунинг чорасини топиш керак”.
Ҳакимбой ака таваккалчи одам эмасми, эрта кўклам хўжалик раҳбари, ўзининг жондайгина укаси Нурқобил Бўтаевичга ҳасрат қилиб кирди:
– Отарни кўчирмасак бўлмайди, Нуржон.
– Ҳа, тинчликми? – кулиб сўради директор. – Қўтирбулоқнинг нимаси ёмон? Қайтага яхши эмасми, қўтир-пўтир бўлсангиз, ўша ернинг ўзида даволанаверасиз, узоққа бормай.
– Ҳа, энанг айналгир-а! Директорлигингни ўйламасам, бир ўхшатиб сўкким келди, тилимни тийдим. Отанг раҳматлик шиптир кал эди. Лекин каллигини яширмасди, бировларга ўхшаб. Биласан, анови Бойқувватнинг отаси ёзнинг куниям телпак кийиб юрарди. Лекин отанг – менинг устозим, буёғи