Изқувар Пуаро. Агата Кристи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изқувар Пуаро - Агата Кристи страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Изқувар Пуаро - Агата Кристи

Скачать книгу

васиятнома қайта ёзилади. Жейн хола, сиз жудаям жиддийлашиб кетибсиз.

      – Шунақами?

      – Сен, азизим, полиция ҳақида бошқа ҳеч нарса эшитмадингми?

      Луиза ўзини ноқулай сезди.

      – Полиция ҳақида ҳеч нарса билмайман.

      – Танбеҳ бериши-ю, койиши – бу унинг огоҳлантириши, – деди мисс Марпл. – Аммо нимадир бўлиши керак эди.

      Эртаси куни Луиза ишга аъло кайфиятда келди. У ўз хонасига фақат байрамлардагина очиладиган эшикдан кириб борди. Уйнинг эшик ва деразалари доимо очиқ турарди. Бундан фақат мисс Гриншоугина хабардор эди. У қулфбузар ўғрилардан қўрқмасди. Чунки уйда бир тоннача ҳар хил арзимас матоҳлардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

      Йўлакда унга Альфред тўқнаш келди. Альфред хаёл суриб ўтирарди. Луиза яқинлашиши билан зарда қилиб супургини олди-ю, ердаги хазонларни супура бошлади. Болакай бекорчи бўлса-да, бироқ анча одобли эди. Унинг юз тузилиши кимнидир эслатди. Луиза зал орқали ўз хонасига ўтди. Кейин эса зинапоялардан юриб кутубхонага борди. Натаниелнинг ҳурмат тахтасидаги тошга ишланган чиройли катта портретига қаради. Суратда Натаниель Гриншоу ҳашаматли оромкурсида ястаниб ўтирар, қўлларида эса олтин соатнинг занжири кўзга ташланиб турарди.

      Луиза портретга бошдан-оёқ разм соларкан, миясига, унча ёмонмас экан-ку, деган фикр келди. У Альфредга бироз ўхшаб кетаркан…

      Луиза учинчи қаватдаги кутубхонага чиқиб эшикни ёпди ва ёзув машинкаси ёпқичини олиб ташлади. Хона бурчагидаги ёзув столидан кундалик дафтарни олди. Луиза кўз қири билан дераза ойнасидан пастга қараб, тўқ-қизил кўйлак кийган мисс Гриншоуни кўрди. У гулзордаги гулларнинг бегона ўтларини юлиш билан овора эди.

      Икки кун тинмай ёққан ёмғир гулларни ўтлардан тозалашга имкон бермасди.

      Луиза шаҳарлик қиз эмасми, ўзи ҳақида ўйлай бошлади. Унинг қачондир ўз боғи бўладими? Дарахтларни парваришлаш осон эмас. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилиш керак. Луиза шуларни ўйлади-ю, яна ўз ишига шўнғиб кетди.

      Мисс Крессуэлл ўн икки яримда кутубхонага патнисда қаҳва кўтариб кирди. Бир қарашда у нохуш хабарни айтмоқчидек эди-ю, аммо айтмади. У қўлидаги патнис билан столга урилди ва хуш кайфиятда шундай деди:

      – Тушликка меҳмон чақирилган, бироқ уйда ҳеч вақо йўқ. Нима қилишим керак, шуни билмоқчи эдим. Альфреднинг ҳозир қаердалигини билмайман. Мен бу томонга келаётганда, у йўлакларни супураётганди.

      – Сиз тўғри гапиряпсизми, демак, мукофотга лойиқсиз.

      Мисс Крессуэлл хонадан чиқиб, эшикни ёпди. Луиза ўзича кулимсираб қўйди. У нимани ўйлаётгани номаълум, бироқ уни Гриншоунинг жияни қизиқтираётгани эҳтимолдан холи эмас.

      Луиза қаҳва ичиб, ўз иши билан машғул бўлди. Вақт эса ўтиб борарди. Натаниель Гриншоу талвасага тушмай, очиқчасига кундалик тутарди. Қўшни шаҳарлик официант ҳақида мароқ билан ёзилган жойни қайта ёза туриб, Луиза бу жой ҳали жиддий таҳрирга муҳтож экан, деб ўйланиб қолди.

      Унинг бу ширин хаёлларини

Скачать книгу