Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл

Скачать книгу

Пичанхона соясида алланима ғимирлаётган эди. Муюлишда қора шарпа кўринди, у энгашганча юриб келиб, пичанхона эшиги олдига чўнқайиб ўтирди. Мен тўппончамни олиб, ташқарига отилдим, лекин хотиним қалтираб мени маҳкам қучоқлаб олди-ю, ҳовлига чиқишимга имкон бермади. Уни итариб юбормоқчи бўлдим, лекин у менга яна ҳам жон-жаҳди билан ёпишди. Ниҳоят, хотинимнинг қўлидан қутулиб, эшикни очиб, пичанхона олдига югуриб борганимда, шарпа ғойиб бўлган эди. Лекин у бекорга келмаган экан: эшикка раққос одамчаларнинг расмини чизиб кетипти. Мен бутун боғни югуриб қидириб чиқдим, лекин уни топа олмадим.. Лекин қизиғи шундаки, у шубҳасиз, ҳеч қаёққа кетмаган эди, чунки эрталаб пичанхона эшигида тунги чизилган одамчалар сурати тагида яна бир нечта одамчалар пайдо бўлганди.

      – Сиз уларни кўчириб олдингизми?

      – Ҳа. Улар тўрттагина эди. Мана улар.

      У бизга яна бир варақни кўрсатди. Янги рақснинг кўриниши қуйидагича эди:

      – Айтинг-чи, – деди Холмс, унинг кўзларида қаттиқ ҳаяжон акс этарди, – бу одамчалар олдинги ёзувга илова қилинганмиди ёки алоҳида ерга чизилганмиди?

      – Булар эшикнинг пастки қисмига чизилган эди.

      – Жуда соз! Биз учун бу ғоятда муҳим аҳамиятга эга. Мен бундан таскин топдим. Марҳамат, мистер Хилтон Кьюбитт, қизиқарли ҳикоянгизни давом эттираверинг.

      – Бошқа айтадиган гапим қолмади, мистер Холмс, фақат шуни илова қилишим мумкинки, анави маълум рассомни қўлга туширишимга халал бергани учун хотинимдан қаттиқ аччиқландим. У, сиздан хавотир олгандим, деб ишонтирди мени. Аввалига, хотиним мендан эмас, ўша сураткашдан хавотир олган, деб шубҳа қила бошладим, чунки у одамнинг кимлиги ҳам, аломат ёзувларнинг қандай маънони билдириши ҳам хотинимга маълумлигига заррача гумоним қолмаган эди. Лекин, мистер Холмс, хотинимнинг овози ва нигоҳи ҳар қандай шубҳани бартараф қилиш қобилиятига эга, шунинг учун энди унинг, дарҳақиқат, мендан хавотирланганига имоним комил… Бор гап шу. Энди, бундан бу ёғига нима қилишим керак, маслаҳат берсангиз. Сирасини айтсам, қишлоғимизнинг бешолтита азамат йигитини буталар орасига пистирмага қўйиб, ўша рассомнинг бир пўстагини қоқиб, хумордан чиқсам дейман, ўшанда бизни тинч қўярмиди балки.

      – Менимча, бу мураккаб дардни бундай усул билан даволаб бўлмайди, – деди Холмс. – Лондонда яна қанча вақт бўласиз?

      – Шу бугуноқ уйга қайтишим керак. Хотинимни кечасига ёлғиз қолдира олмайман. Уйдан чиққанимда унинг кўнгли жуда ғаш эди, тезроқ қайтиб келинг, деб илтимос қилди.

      – Тўғри қиласиз. Лекин агар қолишга имконингиз бўлганида, бир-икки кундан кейин мен ҳам сиз билан бирга кетган бўлардим. Бўлмаса, бу қоғозларни менга қолдиринг. Яқин орада ўзим ҳузурингизда бўламан, ана унда, бу ишни бир оз бўлса ҳам ойдинлаштирсам керак, деб ўйлайман.

      Шерлок Холмс ўз касбига кўра хотиржам эди, лекин унинг феълини жуда яхши ўрганганим учун, қаттиқ безовталанаётганини яққол кўриб турардим. Яғриндор Хилтон Кьюбитт эшикдан чиқиб кетиши билан дўстим стол олдига югуриб бориб, раққос одамчаларнинг сурати

Скачать книгу