Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл

Скачать книгу

ҳушига келмайди, чунки ўқ унинг миясини ялаб ўтган, деб хабар қилди. Миссис ўзиниўзи отибдими ё бошқа одам отган ўқдан яраланганми, деб берилган саволга врач аниқ жавоб айта олмади, ҳарқалай, ўқ жуда яқин масофадан отилгани аниқ эди. Хонада фақат битта револьвер топилган; унинг иккала қувури ҳам бўш экан. Мистер Хилтон Кьюбитт юрагига теккан ўқдан ўлган. У олдин хотинини отиб, сўнг ўзини ўлдирган деб фараз қилиш ҳам, аксинча, жиноятчи хотин бўлган дейиш ҳам мумкин эди, чунки револьвер икковидан бир хил масофадаги ерда ётган эди.

      – Ўликка текканингиз йўқми? – деб сўради Холмс.

      – Йўқ. Биз фақат ледини у ердан кўтариб олиб чиқиб кетдик. Зеро, уни бундай вазиятда қолдира ололмадик.

      – Бу ерга келганингизга кўп бўлдими, доктор?

      – Тонгги соат тўртдан бери шу ердаман.

      – Сиздан бошқа яна ҳеч ким келдими?

      – Ҳа, констебль келиб кетди.

      – Бу ерда бирон нарсани жойидан қўзғатдингизми?

      – Йўқ.

      – Тўғри қилгансиз. Сизни ким чақирди бу ерга?

      – Уй ходимаси Сондерс.

      – Биринчи бўлиб фожиани сезган ўша эканми?

      – У билан ошпаз хотин – миссис Кинг.

      – Улар ҳозир қаерда?

      – Ошхонада бўлишса керак.

      – Ундай бўлса, биринчи навбатда шу икки аёлнинг гапини эшитамиз.

      Деворларига эман тахтаси қопланган, деразалари баланд, қадимий зал тергов хонасига айланди. Холмс эскича бичимдаги каттакон креслога ўтирди; унинг чеҳраси бадқаҳр, нигоҳлари қатъий эди. Кўзлари ўзи ўлимдан асраб қололмаган одам учун ҳеч бўлмаса энди ўч олиш мақсадида жонидан кечишга ҳам тайёр эканлигини айтиб турар эди. Бизнинг бу антиқа жамоада мендан ташқари яна олифта инспектор Мартин, мўйсафид қишлоқ врачи ва шу ерлик овсарнамо полисмен бор эди.

      Иккала аёл берган маълумот аниқ ва ўхшаш эди. Улар ўқ овозидан уйғониб кетишган; орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас иккинчи ўқ овозини эшитишган. Уларнинг ётоқхоналари ёнма-ён экан, шунда миссис Кинг Сондерсникига югуриб кирибди. Икковлари зинадан бирга тушишибди. Кабинет эшиги очиқ, столда шам ёниб турган экан. Уй соҳиби хона ўртасида юзтубан ётганмиш. У ўлган экан. Дераза олдида унинг хотини бошини деворга тираганча жон талвасасида тўлғанаётган экан. Унинг жароҳати оғир – бир юзи қопқора қонга бўялганмиш. У нафас олаётган бўлса ҳам, лекин ҳеч нима дея олмабди. Йўлак ҳам, хона ҳам тутунга, порох ҳидига тўлганмиш. Дераза берк, ичкаридан илгакланган экан, иккала аёл ҳам буни қатъий ишонч билан гапиришди. Улар шу заҳоти доктор билан полицияни чақиртиришибди. Кейин отбоқар билан унинг шогирди ёрдамида ярадор бекани ўз хонасига олиб кириб ётқизишибди. Ўрин солиб қўйилган, демак, эр-хотин ухлагани ётмоқчи бўлиб турган. Хотиннинг эгнида кўйлак, эр эса ички кўйлак устидан халат кийган экан. Эр-хотин ҳеч қачон жанжаллашмаган экан. Ҳамма уларнинг тотув ҳаёт кечиришига ҳавас қиларкан.

      Хизматчилардан олинган асосий маълумотлар шулардан иборат. Инспектор

Скачать книгу