Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 5
Айнан Холмс айтгандек бўлиб чиқди. Мен аввалига тутуруқсиз, аломат кўринган бу машъум воқеанинг интиҳосини ҳикоя қилишга ўтарканман, ўша пайтда бошимдан кечирган барча ваҳима яна кўз олдимда гавдаланди. Кошкийди, китобхонларга мен, бу воқеа яхшилик билан тугади, деб айта олсам! Лекин менинг китобим – далиллардан ташкил топган аниқ солномадир, шунга кўра, бир неча кундан кейин бутун Англияда дув-дув гап бўлган Ридлинг-Торп-Мэнор қўрғонида юз берган аломат воқеалар силсиласини то нохуш якунигача бир бошдан кузатишга мажбурман.
Бир Норт-Уолшемда поезддан тушиб, қаёққа боришимизни айтишимиз биланоқ, олдимизга бекат бошлиғи югуриб келди.
– Сизлар Лондондан келган изқуварлар бўлсангиз керак-а? – деб сўради у.
Холмс унга хавотирланиб қаради.
– Нега ундай деб ўйлаяпсиз?
– Негаки, норижлик инспектор Мартин ҳозиргина бу ердан ўтиб кетди. Балки сизлар врачдирсизлар? Аёл ҳали тирик. Эҳтимол, уни ўлимдан асраб қолишга улгурарсиз ҳам… кейин дорга осиш учун.
Холмс хўмрайди.
– Биз Ридлинг-Торп-Мэнорга кетяпмиз, – деди у. – Аммо у ерда нима бўлганидан бехабармиз.
– Даҳшат! – деди бекат бошлиғи. – Уларнинг иккови: мистер Хилтон Кьюбитт ҳам, хотини ҳам отилган. Хотин олдин эрини, кейин ўзини отган. Хизматчи аёллар шундай дейишяпти. Эр ўлган, хотин чалажон ётипти. Ё тангрим, Норфолк графлигида энг қадимий авлод-а! Бу ерда уни ҳамма ҳурмат қилар эди!
Холмс бир оғиз ҳам гапирмай, сакраб файтонга чиқди, у етти милялик йўл давомида чурқ этиб оғиз очмади. Мен уни бундай нохуш кайфиятда жуда кам кўрганман. У аввалроқ, Лондондан чиққанимиздаёқ бутун йўл давомида эрталабки газеталарни қандайдир безовталик билан кўздан кечириб келган эди; лекин энди, унинг кўнглини ғаш қилган шубҳа кутилмаганда тўғри бўлиб чиққач, бутунлай тумшайиб олди. У ўриндиққа суянганча, қовоқ солиб алланималар ҳақида ўйларди.
Бу аснода биз Англиянинг энг диққатга сазовор ерларидан ўтиб борардик. Бу ўлканинг бугунги аҳолиси тарқоқ ҳолда – онда-сонда кўзга ташланувчи қўрғонларда истиқомат қилишар, аммо бу ям-яшил текисликнинг ҳар қадамида черковларнинг тўрт қиррали улкан минораларини учратиш мумкин эдики, бу манзара кўҳна Шарқий Англиянинг ўтмишда равнақ топгани, довруқ қозонганидан далолат берарди.
Ниҳоят, яшил жарликнинг нариги томонида немис денгизининг бинафшаранг соҳили кўринди, шунда аравакаш қуюқ дарахтзор ортида қад кўтарган иккита ўткир қиррали томни қамчиси билан кўрсатиб деди:
– Ана