Қора қузғун. Фозил Тиловатов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қора қузғун - Фозил Тиловатов страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қора қузғун - Фозил Тиловатов

Скачать книгу

деган ҳақиқат учқунлари бор эди. Эркак уни англамади. У ортиқ шакаргуфторликка ҳожат қолмаганини пайқаб, ваннага томон кетаркан: «Чўнтагимда бир даста пул бор! Сизга аталган!» – «ол», деган маънода курсининг суянчиғига ташланган костюмига ишора қилди.

      Жувон аввалига пулни олгиси келмади. Ҳали ҳам қилиб қўйган ножўя ишини ўйлаб, гарангсиб турарди: «Бечорада нима айб?» дерди ичида бир овоз уни қийноқ-қистовга олиб: «Сен ахир бу муҳораба майдонига, фақатгина ўзингни қалқон қилиш учунгина тушгансан – унутма! Қоидани бузиб нима қиласан? Эркакларнинг найзасига қалқонингни тутиб юравермайсанми – бир беозор аёлга тиғ санчганинг нимаси?»

      Бўлар иш бўлди, деган хулосага келди у, охиратим куйгани аниқ, кунлигим кўймасин ҳартугул, дея пулни олишга қарор қилди.

      Костюмнинг ён чўнтагидан иккита паспорт чиқди. Ҳужжатнинг бири Жобирбекники, иккинчиси бошқа бир кишининг номида эди. Паспортларни жойига қўяркан, «бунақа одамлар нафақат хотинига хиёнат қилиб, бошқа тўшакка киришдан қайтмайди, ўзига хиёнат қилишдан, бошқа ном, бошқа қиёфага киришдан ҳам тойишмайди!», – деган ўй кечди хаёлидан. Кейин, менга барибир эмасми, деди-да, нариги чўнтакдан бир боғлам пулни олиб, сумкачасига солди. Тез-тез кийинди. Стол устидаги қоғозга шоша-пиша бир нималарни ёзди ва хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, меҳмонхонани тарк этди.

      Ваннадан елкасига сочиқ ташлаб чиқиб келган эркак, жувоннинг кетиб қолганига таажжубланмади. Энди уни ё кўради, ё кўрмайди. Кейин стол устидаги хатга кўзи тушди. Унда катта-катта ҳарфлар билан:

      – Яхши ёниш учун, эркакда бир оз чўғ, жиччагина тафт бўлиши керак, ака! – деб ёзилганди. Эркак, суюқоёқ жувоннинг таъсирчан чиқиб қолганиданми ёки тузиб қўйган режаси бўйича яна бир иш силлиққина амалга ошганиданми, хандон отиб кулиб юборди. Хатни парча-парча қилиб ахлат челакка ташлай туриб эса;

      – Бу гапни Жобирбек акангга айт, жонидан! – деди.

      15

      Гулчеҳра ўша куни илк бор Тошкент сафаридан қайтган эрининг истиқболига пешвоз чиқмади. Совғасаломларни қўлтиқлаб уйга кирган эрига истар-истамайгина салом берди. «Тан-жонинг соғми» деб берган саволига эса: «тарашадай тиришиб ётибман», деб бемаъни бир жавоб қайтарди. Жобирбек тушунмади, аммо ўйлаб ўтирадиган вақт эмас. Кўприксозлик бошқармасига чақиртиришибди. Германиядан мутахассислар келадиган экан. Унинг лойиҳаси билан танишишмоқчи эмиш. Шу сабабли у уйда узоқ қолмади. Телефондан хизмат машинасини чақиртирди-да, кўчага чиқди.

      Жобирбекдан рухсат бўлгач, машинани ўқдек учириб уйи томон кетиб бораётган Шосалимнинг қўл телефони жиринглаб қолди. «Оббо, – деди у тезликни бир оз пасайтириб, – уйга етиб боролмайдиганга ўхшайман».

      Аммо у йўлдан қайтмади, қўнғироқ қилган Жобирбек эмас, Гулчеҳра экан.

      – Тинчликми, янга?

      – Салимжон, сиздан бир нимани сўрасам!..

      Гулчеҳра нимадандир иймангандай жим бўлиб қолди. Фикридан қайтди чамаси.

      – Сўрайверинг янга!

      – Сиз

Скачать книгу